Янгиликлар

Суриялик Муҳаммад – 21-асрнинг «Абу Ҳурайраси» (фотожамланма)

1862

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида яшаган Муҳаммад Аъла Жалил бир неча йиллардан бери уйсиз ва қаровсиз мушукларга бошпана бериб келади.

У вайрон бўлган уйларга шахсан ўзи бориб мушукларни излайди ва уларни сақлайдиган масканга олиб келади.

Сурияда фуқаролик уруши бошланган вақтда Муҳаммад тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлар эди. Йўл давомида у мунтазам равишда уйсиз мушукларга егулик бериб кетарди.

2016 йилнинг охирида мушуклар бошпанаси ўққа тутилди. Муҳаммад 22 та мушук билан Идлибга кетишга мажбур бўлди.

Айни пайтда унинг ҳайвонлар учун мўлжалланган бошпанасида 200 та мушук бор. Шунингдек, у ерда ит, қуён ва бошқа жониворлар бор.

Унинг ҳаракатларини кузата туриб кўпчилик мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан “мушуклар отаси” деб номланган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни эслаётган бўлса керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ниҳоят сурияликларга ёрдам кўрсатишга келишиб олинди

305 13:15 12.07.2020

Йирик давлатлар Сурияга ёрдам кўрсатиш масаласида келиша олмади

383 12:25 08.07.2020

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

988 08:00 08.07.2020

Дамашқ ва Москва ҳарбий жиноятларда айбланмоқда

635 06:00 08.07.2020

“Россия Суриядаги собиқ ИШИДчиларни Ливияга жўнатяпти”

1302 22:00 06.07.2020

«Ливия Сурия сценарийсига амал қилмайди»

661 13:36 01.07.2020
« Орқага