Янгиликлар

Суриялик қочқинлар “лойга ботиб қолди”

619

Туркия чегарасига қочган сурияликлар ўта оғир шароитларда яшашига тўғри келмоқда, дея хабар беради “Анадолу” агентлиги. 

Қочқинлар лагерларининг катта қисми ёғингарчиликлар туфайли лойга ботган. Қишнинг қаҳратон совуғида минглаб оилалар чодирларда кун кечиряпти. Лагерларда на электр бор, на ичимлик суви. Қочқинлар ёмғир сувини ичишга мажбур бўлмоқда, чодирларни иситиш учун эса чиқиндилар ва латта-путта ёқяпти. 

“Бу ерда камбағал оилалар яшаяпти, уларнинг болалари бор. Бу оилаларнинг яшаб кетиши учун ҳар бирига камида тўрт-беш минг лира керак, лекин бунча пул ҳеч бирида йўқ”, – дейди Мараат ан-Нуман шаҳридан “Явру Фида” лагерига келган Абу Маҳмуд. 

Унинг айтишича, лагердагилар шу пайтгача ҳеч қандай ёрдам олмади. 

Мавзуга оид:
Қочқинлар лагерига ҳужум уюштирилди. Қурбонлар бор

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Асад “кучини кўрсатди”: Ҳалаб аэропорти ишга тушди

711 09:40 20.02.2020

“Идлиблик гўдаклар совуқдан ўляпти”

749 14:20 18.02.2020

Суриялик 1,5 яшар Имон совуқдан нобуд бўлди

1670 18:45 14.02.2020

Идлибда саросима, ҳамма қочяпти

728 18:15 14.02.2020

Туркия ва Сурия уруш арафасидами?

1606 09:40 12.02.2020

“Идлибдаги хунрезликни тўхтатинглар!”

408 16:00 08.02.2020
« Орқага