Сурияликлар Шарқий Ғутадаги вазиятни қоралаб Истанбулда намойиш ўтказишди

23:35 27.02.2018 652

Истанбулда яшайдиган ўнлаб сурияликлар Шарқий Ғутадаги қатлиомни қоралаб намойиш ўтказишди.

Сурияликлар намойишни такбирлар билан бошлашди. Қатлиомни қоралаган араб, турк, инглиз ва рус тилидаги баннерларни кўтаришди. Намойишчилар номидан Маҳдий Довуд гапирди. У: "Шарқий Ғутада 2012 йилдан буён 400 минг маҳаллий аҳоли вакиллари қамал ва очликдан қийналиб келишади. Сурия ҳукумати БМТ қарорларини писанд қилмайди. Аҳолига нисбатан халқаро миқёсида тақиқланган қуролларни ишлатади. Минглаб бегуноҳ болаларни ўлдириб келади. Ҳукумат шифохона, мадраса, масжид, бозорларга ҳужумлар уюштиради", деди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!