Сурияликлар учун 7 млрд доллар ажратишга ваъда қилинди

11:00 15.03.2019 342

Сурия бўйича Брюсселда ташкил этилган конференцияда донорлар 7 миллиард доллар ажратишга ваъда қилди. 

“Мен донорларга ўтган йилги ёрдамлари учуг миннатдорчилик билдирмоқчиман, – деди БМТнинг фавқулодда ёрдам бўйича координатори Марк Локок. – 2018 йилда биз 6 миллиарддан ортиқ пул олдик. Бу йил биз қарийб 9 миллиард доллар сўрадик: 3,3 миллиарди Суриядаги гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш ва 5,6 миллиарди минтақадаги қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун”. 

Шунингдек, Локок бу йил ҳам ёрдам кўрсатишга ваъда берган донор давлатларга миннатдорчилик билдирди. 

Агар кенг миқёсли ёрдам кўрсатилмаса, сурияликлар мушкул аҳволга тушиши, хусусан, сувсиз ва озиқ-овқатсиз қолиши мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!