Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурияликлар учун конференция ўтказилгани Дамашққа ёқмади

1571

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Брюсселда Сурия бўйича халқаро конференция ўтказилганини танқид қилди. Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу анжуманнинг Сурия ҳукуматининг иштирокисиз ташкил этилгани БМТ низомига зиддир.

“Сурия ушбу конференциянинг бешинчи марта Сурия ҳукумати – Сурия халқининг вакили бўлган манфаатдор томон ҳамда Суриядаги гуманитар дастурлар бўйича БМТ ва халқаро ҳамжамиятнинг асосий ҳамкорининг иштирокисиз ўтказилишини қабул қилмаслигини билдиради”, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Вазирликнинг фикрича, БМТнинг ушбу конференцияга бевосита дахлдор давлатнинг иштирокисиз бошчилик қилиши халқаро ташкилот низомининг асосларига тўғри келмайди. 

Брюсселдаги конференция БМТ ва Европа Иттифоқининг шафелигида ўтказилди. Маълумки, Европа Иттифоқи Башар Асад тузими билан алоқа қилмайди. Конференцияда сурияликларга кўмак бериш мақсадида халқаро донорлар 6,4 миллиард доллар ажратишга ваъда берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

237 17:10 22.03.2023

Зилзиладан сўнг Туркиядан 40 мингга яқин суриялик ўз ватанига қайтиб келди

1722 16:35 18.03.2023

Асад Эрдоған билан учрашишдан бош тортди

1506 12:44 18.03.2023

Араб давлатларига Асадни реабилитация қилиш нега керак? 

1233 20:35 16.03.2023

Сурия Россиянинг Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари билан чегараларини тан олади

380 19:10 16.03.2023

Сурия: Исроил ҳаво ҳужуми Ҳалаб аэропортини ишдан чиқарди

492 11:05 07.03.2023
« Орқага