Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурияликларга қайси давлат қанча ёрдам бермоқчи?

1174

Кеча Брюссел шаҳрида БМТ ва Европа Иттифоқи шафелигида сурияликларга ёрдам йиғиш мақсадида халқаро конференция ўтказилди. Коронавирус пандемияси туфайли бу галги конференция видеоконференция режимида ташкил этилди.

Халқаро донорлар сурияликлар 6,4 миллиард доллар (5,3 миллиард евро) грант ажратишга ваъда берди. Ушбу сумманинг 4,4 миллиарди 2021 йил давомида, қолгани эса 2022 йилда ажратилади. Бундан ташқари, халқаро молия муассасалари 7 миллиард доллар имтиёзли кредит ажратишга рози бўлган.

БМТ 13 миллиондан зиёд сурияликка ёрдам кўрсатиш учун халқаро конференцияда 10 миллиард доллар тўплашга умид қилганди. Бу маблағнинг 4,2 миллиардини Сурия аҳолисига, қолганини турли мамлакатда қочқин бўлиб яшаётган сурияликларга йўналтириш режалаштирилган эди.

Бу йилги конференцияда Германия 1,7 миллиард евро (2 миллиард доллар) ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Европа Иттифоқи 560 миллион евро (656 миллион доллар), АҚШ 596 миллион доллар, Қатар 100 миллион доллар, Британия 280 миллилон доллар, Канада 50 миллион доллар, Испания 23 миллион доллар, Ирландия 27 миллион доллар, Бирлашган Араб Амирликлари эса 30 миллион доллар ажратадиган бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған: «Сиёсатда хафагарчиликка ўрин йўқ...»

472 12:05 29.11.2022

АҚШ Туркиянинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади

862 07:00 24.11.2022

Туркия самолётлари Истанбулдаги бомба портлашидан сўнг Сурия ва Ироқдаги нишонларга зарба берди

1014 10:40 20.11.2022

Суриялик ҳарбийлар АҚШ карвонини ўтказмади

523 14:00 09.11.2022

Суриялик доктор: “Онамнинг саккиз ёлғони”

1412 17:55 08.11.2022

Сурия бўйича навбатдаги музокаралар Остонада бўлиб ўтади

268 16:25 08.11.2022
« Орқага