Янгиликлар

Сўровнома: америкалик сайловчилар мусулмон президентга овоз беришга тайёрми?

2210

Америка аҳолиси мусулмон президент давлат тепасига келишига рози, дея ёзади islam -today.ru нашри.  АҚШда ўтказилган ижтимоий сўровномада уларнинг мусулмонлардан қўйиладиган президент номзодига овоз бериш бермасликлари сўралди.

Маълум бўлишича Оқ уй раҳбарияти раҳбарлигига мусулмон  бошлиқнинг келишига америкаликларнинг катта қисми қарши эмас. Сўровнома иширокчиларининг 66% фоизи мусулмон президентга овоз беришга тайёр эканликларини билдиришган.

Шу билан бирга бу кўрсаткич республикачилар орасида 40%, партиясизлар орасида 73%, демократлар орасида 86% ни ташкил қилган. Аҳамиятлиси буни бирданига бир неча антимусулмон қонунларни имзолаган, бир қанча мусулмон давлатлари фуқароларига АҚШга киришни таъқиқлаган  амалдаги президент Доналд Трампнинг сиёсатининг акс таъсири деб баҳолаш мумкин.

Бундан ташқари ҳукумрон доиралардаги мусулмонларга қарши муносабатлар АҚШ тарихида биринчи мартта Конгрессга бирданига икки мусулмон аёл – Рашида Тилоб ва Илхан Умарнинг сайланишига ҳам тўсиқ бўлолмади дейди, islam-today.ru нашри.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нетанаьяху Фаластин ерларини эгаллаш фикридан қайтгани йўқ

362 07:17 26.05.2020

АҚШ уйғурлар масаласи туфайли баъзи Хитой компанияларига санкция жорий этди

688 17:30 23.05.2020

Сурия АҚШ, Туркия ва Исроил "босқинчиларига" қарши курашишга ваъда берди

888 19:30 21.05.2020

«Ишончли» Англия банкидан Венесуэла ва Эрон ўз пулларини қайтариб ололмаяпти

506 15:37 21.05.2020

Буюк Британия ва АҚШ Россияни Ливияга ёлланма жангчиларни юборишни тўхтатишга чақирмоқда

481 15:01 21.05.2020

Фаластин Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувлардан чиқди

861 11:04 20.05.2020
« Орқага