Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сув балоси 76 нафар нигерияликнинг ҳаётига зомин бўлди 

421

Нигериядаги Анамбра штатининг жануби-шарқида сатҳи уйнинг томигача кўтарилган сел сувидан қочишга уринаётган 80 дан ортиқ одамни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетди

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги маълумотларига кўра, табиий офат туфайли 600 мингдан ортиқ киши ўз яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлган.

Анамбрадаги фожиа бир ҳафта олдин қўшни шимолий-марказий Коги штатининг бир қисмини босиб ўтган тошқинларнинг ҳалокатли оқибатларидан кейин содир бўлди.

Нигерия миллий ички сув йўллари бошқармаси маълумотларига кўра, сув тошқини 13,22 метр баландликда қайд этилган бўлиб, 2012 йилдаги 12,84 метрлик тошқин кўрсаткичидан ошиб кетган.

Бу йил Нигерияда сув тошқинлари ҳалокатли бўлиб, 300 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва ярим миллиондан ортиқ одам жабрланди.

Африка давлати расмийлари Нигер ва Бенуэ дарёлари бўйидаги штатларда ҳалокатли сув тошқини ҳақида огоҳлантириб, Нигериядаги учта сув омбори тошиб кетиши мумкинлигини айтмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

53 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

234 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

314 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

269 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

24 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

246 17:10 22.03.2023
« Орқага