Янгиликлар

Сув тошқини минглаб аҳолига зарар етказди

239

Индонезиянинг Шарқий Калимантан провинциясида кучли ёғингарчилик туфайли келиб чиққан сув тошқини етти мингдан зиёд аҳолига талафот етказди. Бу ҳақда Jakarta Post нашри хабар тарқатди.

Табиий офатларга қарши кураш маркази маълумотига қараганда, сув тошқинларида ҳеч ким қурбон бўлмаган. 

Шарқий Калинмантаннинг баъзи ҳудудларида сув сатҳи бир метргача кўтарилган. Аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда, зарар кўрганларга ёрдам кўрсатилмоқда. 

Декабрь ойи охирларида Индонезиянинг бир қатор шаҳарлари ва туманларида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 60 чоғли киши ҳалок бўлган эди. 

Индонезияда октябрь ойидан апрелгача тропик ёмғирлар кузатилади, бу даврда тез-тез сув тошқинлари ва кўчкилар рўй беради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин қишлоқларидаги суғориш тизимини Исроил вайрон қилди

481 10:00 11.02.2020

Сувга танга ташлашдан мантиқ борми? (Видео)

1023 20:23 10.02.2020

Нега Аллоҳ дунёни сувга ўхшатган?

1155 08:20 28.01.2020

Қуръонда сув ҳақида...

1905 17:40 25.01.2020

Зиёратгоҳдаги бидъат иш — сувга танга ташлаш!

660 20:30 24.01.2020

Малайзия океанга кўп чиқинди ташловчи давлатларга муносиб жавоб қайтарди

2856 17:20 22.01.2020
« Орқага