Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Сувга тааллуқли турли ҳукмлар

530

Бир юз қирқинчи масала

Сувга нажосат тушса ва бунинг натижасида унинг учта сифати  ўзгариб кетса, бу сувдан умуман фойдаланиб бўлмайди. Ҳайвонлар истеъмоли учун ҳам, лой  қилиш учун ҳам, бундай сув яроқсиз бўлиб қолади. Аммо учала  сифати эмас, балки бир ёки икки сифати ўзгарса, бундай сувдан ҳайвонларни суғоришда, лой қилишда, ҳовлига салқинлатиш мақсадида сепишда фойдаланса бўлади. Бироқ бу бир ёки икки сифати ўзгарган сувни масжид  учун ишлатиш жоиз эмас. Масжид ҳовлисига сепиш, деворини суваш, масжид учун лой қилиб, ғишт қуйиш кабилар учун, бундай нажосат туфайли сифати ўзгарган сувдан фойдаланиш жоиз эмас.

Бир юз қирқ биринчи масала

Бирор кишининг мулки бўлмаган денгиз  суви, чуқурликдаги сувлар, ҳовуз сувлари, қудуқ  сувларидан фойдаланиш инсонлар ўртасида муштаракдир. Яъни мазкур сувлар ҳамма учун умумий ҳисобланиб, улардан фойдаланишни кимдир бошқа бир инсонга ман этишга ҳақли эмас. Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи борасида кишилар тенгдир. Бирор кишининг бу борадаги ҳуқуқи кўпроқ, ёки камроқ дея хосланмайди. Ушбу сувдан фойдаланишда бошқаларга зарар келтирадиган ҳолатларга йўл қўймаслик лозим. Масалан: бир киши ҳовуз сувини ариқ очиб, ўз ҳовлисига олиб кириши  натижасида бошқаларга сув етмайдиган вазият  юзага  келадиган бўлса, ариқ очишга ҳаққи йўқ. Зеро, бундан  бошқа  инсонларга сувга бўлган  эҳтиёжлари  борасида жабр бўлади. 

Бир юз қирқ иккинчи масала

Қудуқ, ҳовуз, анҳор – маълум бир кишининг мулки бўлса, мулк эгаси бўлишига қарамай, инсонларнинг шу қудуқ, анҳор, ҳовуз сувидан  фойдаланишларига монелик қилишга унинг ҳаққи йўқ. Барча инсонлар у сувдан ичиш, кийим ювиш, таҳорат ва ғусл ҳамда ҳовлисидаги экинларини суғориш учун, идишга олиб кўйиш каби кундалик ҳаётий эҳтиёжлари учун фойдаланишлари мумкин. Одамларга уйларидаги ҳайвонларини суғоришлари жоиз бўлганидек, идишларга дарахтларни суғориш учун сув олиб қўйишлари ҳам жоиз. Мулк эгаси бунга тўсқинлик қилиши мумкин эмас. Қачонки у, анҳори (ҳовузи) қуриб қолишидан, суғорилаётган ҳайвонлар кўплиги сабабли ҳовузининг хароб бўлишидан хавотир қилса, тўсқинлик қилиши мумкин. Сув эгаси одамларни сув олишдан тўсса, атрофга қаралади. Мана шу мавзега яқин жойда яна сув бўлса, у сув 1 миллдан яқинроқ жойда бўлса ва ўша сув бирор кишининг мулкида бўлмаса, шунда ҳайвонлар эгасига ўша сувдан ҳайвонларини суғориши айтилади. Агар 1 милл яқинликда сув бўлмаса, сув эгаси ихтиёрли бўлади, яъни анҳорини эҳтиёт қилиш шарти билан одамларга ҳайвонларини анҳоридан суғоришларига изн беради ёхуд анҳорини эҳтиёт қилиб сувни анҳордан ўзи ёки хизматчиси олиб беради.

Бир юз қирқ учинчи масала

Кимнингдир мулки бўлган сув манбаидан истеъмол учун, ҳайвонларни суғориш учун, покланиш учун, ҳовлисидаги дарахтларни суғориш учун сув олиш жоиз бўлади. Лекин боғини суғориш учун сув эгасидан изн  сўраш жоиз. Бу ҳолатда сув эгасининг рухсат бериш ёки бермаслиги ўз  ихтиёрида бўлади.

 Ўт-ўланларнинг ҳукми сув ҳукмига ўхшайди. Ўт-ўланлардан одамларнинг фойдаланишларига яйлов (ўт-ўланлар ўсаётган ер)нинг  эгаси тўсқинлик қила олмайди.

Бир юз қирқ тўртинчи масала

Қудуқ, ариқ бир кишининг ерида бўлса, сувдан фойдаланмоқчи бўлган одам ер эгасига сув учун тўлов тўлаши, ер эгасининг бу тўловни олиши жоизми? Бу борада фақиҳларимиз ихтилоф қилганлар. Балх машойихлари бунга жоиз деб фатво берганлар. 

Бир юз қирқ бешинчи масала

Киши анҳордан бир идишга сув олиб қўйса, ушбу идишдаги сув унинг  мулкига айланади. Бирор кишининг уни мажбуран олишга ҳаққи йўқ. Чанқоқдан ҳалок бўлиш даражасига келиб қолган киши бундан мустасно. Шунда ҳам, сув эгасининг ҳожатидан ортиқчасини мажбуран олиши мумкин, шу билан бирга олган суви учун ҳақ тўлаши лозим бўлади. Сувнинг миқдори   эгасининг ҳожатидан ортиқча бўлмаса, уни мажбуран олиб қўйишга ҳеч ким  ҳақли эмас.

Бир юз қирқ олтинчи масала

Йўлларда чанқаганда ичиш учун олиб қўйиладиган сувлардан ғусл, таҳорат учун ишлатиш жоиз эмас. Агар сув истеъмолдан  ортиб қоладиган бўлса, уни ғусл ёки таҳорат  учун ишлатишда зиён  йўқ. 

Таҳорат учун олиб қўйилган сувларни эса ичиш жоиз эмас.

(давоми бор)

Ашраф Али Таҳонавийнинг “Мухтасарул фиқҳул ҳанафий” aсаридан Икром Муҳаммад Умар таржимаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 17.07.2021 санадаги  № 03-07/4512-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

48 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

253 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

100 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

296 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

905 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

93 12:20 02.07.2022
« Орқага