Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Сўз эркинлиги ҳақида сўз

973

Либераллар, дунёвийлар, атеистлар кўпинча уларнинг дунёвий демократиялари сўз эркинлигини қўллаб-қувватлайди, Ислом эса буни қўллаб-қувватламайди (ва улар ҳақ, Ислом эса ундай эмас) деб даъво қиладилар. 

Улар секуляризмнинг устунлигига далил сифатида дунёвий мамлакатлардаги одамлар президентни, бош вазирни ёки ҳукмрон ҳокимиятни танқид қилишда эркин бўлишларини кўрсатадилар.

Уларнинг қарашлари ушбу оддий формулага асосланган бўлади:

Мамлакатда ҳукмрон ҳокимиятни танқид қила олсангиз, демак сўз эркинлиги мавжуд.

Аммо бу формула дунёвий демократиялар ҳақидаги танқидий ҳақиқатни яширади.

Секуляр демократик давлатлар раҳбарни танқид қилишса, агар бу танқид ҳукмрон ҳокимиятга таҳдид солмаса, бунга ижозат берилади.  Агар танқид хавф туғдирса, у тезда бостирилади.

Бу Ғарб тарихида ва ҳатто Ж.С.Милл каби либерал мутафаккирларнинг асарларида ҳам жуда аниқ кўринади.  

Милл дейди: «Деспотизм - агар мақсад уларни яхшилаш бўлса, ваҳшийлар билан муомала қилишда қонуний бошқарув усулидир».

Либерализмнинг маърифий тамойиллари билан келишмаган ҳар бир киши Милл ва секулярлар таърифига кўра одатда ваҳший ҳисобланади.  Либерал давлат эса ваҳшийларнинг нутқини ўчиришда ёки ҳатто уларни чексиз муддатга ҳибсда сақлашда ёки «зарарсизлантириш»да, яъни ўлдиришда оқланади.

 «Маърифатпарвар» мустамлакачи давлатлар ўз мустамлакаларида мусулмонлар билан шундай муомала қилишган.  Британ, француз ёки голланд ҳокимиятига қарши чиққан ҳар бир киши тор-мор этилиши керак бўлган «ақидапараст» таҳдид деб ҳисобланарди.  Ҳа, бу колонияларни либерал секуляристлар бошқаришган.  ЖС Милл, Алексис де Токвил ва дунёвийликнинг бошқа «оталари» ё мустамлакачи маъмурлар ёки мустамлакачилик лойиҳасининг маслаҳатчилари эди!

Бу амалиётлар бугунги кунгача давом этиб келмоқда.  Мусулмонларга қаратилган CVE/Prevent дастурлари ҳақидами, ёки ҳукуматнинг дезинформацион кенгашлари ҳақидами, ёки технологик цензура ҳақида гаплашмоқчимизми, буларнинг барчаси нутқни бостиришнинг дунёвий тактикаси бўлиб қолади. 

Либерал давлат, аслида, нутқни цензура қилиш ва либерал бўлмаган овозларни ўчириш қобилиятида жуда илгарилаб кетган. Аммо яна такрор айтаман, бу янгилик эмас.

Либерал давлатлар ҳар доим нутқни назорат қилишда устаси фаранг ҳисобланишади ва бу либерализмнинг мавжудлиги оммавий цензурани талаб қилгани учундир.  Либерализм инсоннинг асосий табиатига шунчалик зиддирки, унинг барқарорлигини кафолатлаш учун аҳоли устидан оммавий технологик ва институционал назоратни талаб қилади.

Атеистлар ва секуляристлар бу зулмкор тузумни инсоният учун қандайдир халоскор дея таъкидлашни исташлари қанчалик мантиқсиз ва кулгили!

Daniel Haqiqatjou саҳифасидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

291 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

430 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

661 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

461 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

723 13:07 07.08.2022
« Орқага