Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

«Сўзларни қайрайлик»

824

Сўзларни қайрайлик, обдон тоблайлик,

Идрок-ла совутиб тағин қайрайлик,

Ўзбекнинг қоракўз болаларига

Битта дунё қолсин ҳайратлик.

Битта дунё қолсин мустаҳкам,

Эшилган пўлатдай дарёлар қолсин,

Чақилмас тошлардай бир тоғлар қолсин,

Мусаффо хаёллар, самолар қолсин.

Сўзларни қайрайлик, дўстлар, жўралар,

Ғафлат тўшагида ётмай, шошайлик:

Яшамоқ, курашмоқ, ўлмоқ сирларин

Болакайлар учун очайлик.

Битта дунё қолсин мустаҳкам,

Унга посбон бўлсин ўткир шеъримиз,

Токим бу дарёлар бемалол оқсин,

Болаларга қолсин жаннат еримиз.

Сўзларни қайрайлик, тағин қайрайлик,

Токим кескир бўлсин бамисли олмос.

Ўткир сўз қолмаса шоирларидан,

Буюк СЎЗ  қолмаса...

ҳеч нарса қолмас.

 

Шавкат Раҳмон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қаддингни ростла!

1521 22:00 15.05.2021

Дил аро ёдинг мужассам...

829 07:00 06.05.2021

Рамазонда рўза тутганлар

758 20:00 03.05.2021

Адолат нелигин Умардан сўранг...

1772 22:00 23.04.2021

Абдулла Қодирий: “Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз...”

2265 18:00 23.04.2021

Умр ҳисоби

861 08:30 22.04.2021
« Орқага