Таҳлил

Табақаланиш мактабдан бошланмасин!

1056

Ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаригача мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилган. Ўтиш даври таъсирими, кейинчалик бу тартиб бекор қилинди. Шу-шу, буфетлар савдоси авж олиб кетди.
 
Бугун собиқ иттифоқ ҳудудидаги айрим давлатлар яна ўша тизимни қайта тиклашяпти. Масалан, беш кун аввал Россия Президенти 1-4 синф ўқувчиларини 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат томонидан бепул иссиқ овқат билан таъминлашга доир қонунни имзолади. 

Биз ҳам Россиядан андоза олайлик, демоқчимасмиз. Шунчаки, худди шундай таъминот тизими қайта тикланса, қайси жиҳатлари билан фойдали бўлиши мумкин эди, деб мулоҳаза қилмоқчимиз, холос. Чунки ҳозирги имкониятимиз 25-30 йил олдингидан анча фарқ қилади. Демак, бугун ушбу масалани кун тартибига олиб чиқиш фойдадан холи бўлмайди. 

Хуллас, аввалги тизимнинг афзал томони, болалар учун бир хил шароит ва имконият яратилганди. Егуликлар сифатини назорат қилиш мумкин бўларди. Қолаверса, бу қўли калтароқ оилалар учун ҳам бир ёрдам эди. Ижтимоий тенглик таъминланарди.

Ҳозир мактабларда аксарият ўқувчилар уйидан овқат олиб келади. Ўзига тўқ оила боласи, табиийки, зўр таом, оддийроқ оила фарзанди эса оддийроқ овқат... Кейин бир стол атрофида овқатланишади. Камбағалнинг боласи бойнинг боласи еяётган овқатни кўриб, ичидан ўксинмайди дейсизми? Кўряпсизми, бу табақаланишга йўл очяпти.
 
Бошқа тарафи ҳам бор. Уйидан егулик келтирмайдиган болалар буфетдан булочка, сомса, яна алламбалолар сотиб олишади. Гарчи таълим мутасаддилари буфет ва ошхоналар доимий назоратда дейишса-да, ҳали сифат масаласи талаб даражасига чиқди, деб айтолмаймиз. Боз устига, бугун сотилмай қолиб кетган маҳсулотлар эртага яна сотилмаслигига ким кафолат бера олади? Қисқаси, шунинг учун бир хил таъминотга эҳтиёж катта бугун. 

Баъзан ҳайрон қоласан киши. Шунча депутату сенаторларимиз, халқ таълими вазирлигида қанчадан-қанча мутахассис бор. Нимага улар шундай муҳим масалаларни кун тартибига дангал кўтариб чиқмайди? Нега таҳлиллар билан асослаб бермайди? Йўқ, улар газ ёки светни улатиб бергани, одамлар орасига чуқуууур кириб боргани билан мақтанади, холос. Шунда ҳам аксарияти хўжакўрсин учун... 

Ҳафта бошида Президент йиғилиш қилиб, халқ таълими тизимидаги вазифаларни муҳокама қилди. Тафсилотини кўрдик, ўқидик. Лекин на халқ таълими вазири, на бошқаси бу масалани таклиф сифатида билдирмади. Ахир, давлат раҳбари таклиф беринглар, деб кутяпти-ку. Барака топгурлар, бир марта юрак ютиб, шундай масалани кўтариб чиқинг. Ана шунда ҳақиқий халқ вакили, бир соҳа мутасаддиси сифатида халқни рози қилган бўласиз. 

Манба: Платформа.уз канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Ҳалол стандарти» жорий этилди. Ҳалол сертификат олган корхона ҳам бор...

2184 16:27 17.09.2020

Хушхабар: Хоразмда янги масжид қурилмоқда

522 10:05 16.09.2020

Ўзбекистонда биринчи Hi-tech усулида қурилаётган масжид

3990 11:00 11.09.2020

Вазир: «...Мактабларда коронавирус юқмайди деб кафолат беролмаймиз!»

530 11:08 09.09.2020

Чўлда қурилган намозгоҳ бузилмайди, аммо...

1338 14:05 08.09.2020

Ўзбекистон вакцина сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

442 18:35 07.09.2020
« Орқага