Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Табиий офатлар дунё иқтисодиётига миллиардлаб доллар зарар етказди

342

Швейцариянинг Swiss Re суғурта компанияси маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида бутун дунёдаги табиий ва техноген офатлар 77 миллиард доллар зарар етказди. Бу ҳақда «Евроньюс» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, февраль ойида АҚШда юз берган «Ури» бўрони ва июнь ойида Германияда кузатилган сув тошқинлари моддий зарар миқдорининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлган. 

“Табиий офатлар 74 миллиард доллар, техногенлар фалокатлар эса 3 миллиард доллар зарар келтириб чиқарди”, – дейилади Swiss Re ҳисоботида. 

Ўтган йилнинг шу даврида табиий ва техноген офатлар 114 миллиард доллар зараргага сабаб бўлган эди. Охирги ўн йил давомида йилнинг биринчи ярмида бундай зарар миқдори ўртача 108 миллиард долларни ташкил этган. 

Суғурта компанияларининг зарари эса бундан-да катта. Биргина “Ури” бўрони суғуртачиларга 15 миллиард долларга тушгани тахмин қилинмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунё бўйича табиий офатлар қурбонлари сони эълон қилинди

582 16:45 24.07.2021

Россиянинг жануби ва Абхазияни табиий офатлар қамраб олди

1094 13:00 05.07.2021
« Орқага