Ислом

Тафаккур ёхуд ғайридиннинг Ислом ҳақидаги фикрлари

2837

Болаликда қоп-қоронғу, юлдузларга тўла сирли осмонга термулиб, шу сирларни кашф қилиш ҳақида хаёл сурган битта мен эмас деб ўйлайман. Кейинчалик амин бўлдимки, Оламлар Роббининг илоҳий Китобини ўрганиш ва тафаккур қилиш билан барча саволларимизга жавоб топамиз...

Билганмидингизки, Инжилда ой билан қуёш фақат катталиги билан фарқ қилиши айтилган, Қуръонда эса бу иккаласи учун иккита турлича атама ишлатилинган: ой учун ёруғлик (нур) ва қуёш учун чироқ (сирааж).

Ҳар куни У тинимсиз фаолиятдадир

Чивин – Аллоҳнинг мўъжизасидир!

Мол эгаси, илм эгаси ва гўзаллик эгаси кучлидир…​​​​​​​

"Аллоҳ етти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми? Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?" (Нуҳ сураси, 15-16-оятлар).

Ҳаммага маълумки, ой ёруғликни қайтарувчи инерт объектдир, қуёш эса ҳам ёруғлик ҳам иссиқлик таратадиган, доимий ёниб турадиган осмон жисмидир.

Қуръонда «юлдуз» (нажм) сўзи ёниши ва қоронғу кечада чарақлашини ифодаловчи “саақиб” сифати билан келади.

"У нур сочиб турувчи юлдуздир" (Ториқ сураси, 3-оят).

Шунингдек, осмон жисми ҳисобланмиш планеталар учун бошқа сўз, ёруғликни қайтаришини ва ўзи ҳосил қилмаслигини билдирувчи “кавкаб” калимаси ишлатилинади.

"Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик" (Соффат сураси, 6-оят).

Булар келтирилиши мумкин бўлган минглаб мисоллардан бири фақат, астрономиядан ташқари биология, тарих, математика, физика ва бошқа кўплаб соҳа олимлари Қуръон оятлари олдида таслим бўлиб келяпти.

Шахсан ўзим бундан ярим йил олдин Испанияда Ислам Институтида таҳсил олаётган, Хоразмга феминизм мавзуси бўйича илмий тадқиқот учун келган Христиан динига мансуб битта аёл билан бўлиб ўтган суҳбатим ҳеч унутилмас бўлган. Унинг айтишича, Христиан дини инсонни мустақил фикрлашдан тўсиб қўйиши, чегаралаши мумкин, бироқ Ислом динида аксинча, тафаккур қилишга жуда кўп марта ундалган. Субҳаналлоҳ!

"... Албатта, ана шунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-белгилар бордир" (Жосия сураси, 13-оят).

Фаатима тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истисно ва Пайғамбарлар алайҳимуссалом аёллари ҳақида

748 19:20 07.07.2020

Қабул-2020: ««Ҳидоя (Мулла Қирғиз)» ўрта махсус Ислом билим юрти

729 18:00 06.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1053 19:30 05.07.2020

Қабул-2020: «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси

796 21:00 04.07.2020

Намоз тарк этиб бўлмас ибодатдир

930 16:00 04.07.2020

ФАРИШТАЛАР

1411 12:00 04.07.2020
« Орқага