Таҳажжуд ва қиёмул лайлдаги намунали йўл қандай ва улардаги Аллоҳга маҳбуб вақтлар қайси?

03:05 11.04.2018 1111

Таҳажжуд намози

Савол: Ҳақ таоло: “Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”, деган. Таҳажжуд ва қиёмул лайлдаги намунали йўл қандай ва улардаги Аллоҳга маҳбуб вақтлар қайси?

Жавоб: Таҳажжуд учун туриш Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одатларидан эди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳажжуд учун бирон вақтни тайин қилмаганлар. Яна бомдод азонидан бироз олдин бир неча дақиқа ўнг томонлари билан ёнбошлаш ҳам У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одатлари эди. Шундан сўнг ўринларидан туриб, таҳоратларини янгилар эдилар. Мана шу Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) собит бўлган суннатдир. Бомдоддан сал илгари ухлаб олиб, сўнг туриб таҳорат янгилаш У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хусусиятлари эмасди. Аммо бирон сабаб туфайли уйқу ғолиб келса, бироз ухлардилар.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!