Илм

Таҳажжуд ва қиёмул лайлдаги намунали йўл қандай ва улардаги Аллоҳга маҳбуб вақтлар қайси? (Шайх Бутий)

1159

Савол:

– Ҳақ таоло: “Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар” , деган. Таҳажжуд ва қиёмул лайлдаги намунали йўл қандай ва улардаги Аллоҳга маҳбуб вақтлар қайси?

Жавоб:

– Таҳажжуд учун туриш Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одатларидан эди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳажжуд учун бирон вақтни тайин қилмаганлар. Яна бомдод азонидан бироз олдин бир неча дақиқа ўнг томонлари билан ёнбошлаш ҳам У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одатлари эди. Шундан сўнг ўринларидан туриб, таҳоратларини янгилар эдилар. Мана шу Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) собит бўлган суннатдир. Бомдоддан сал илгари ухлаб олиб, сўнг туриб таҳорат янгилаш У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хусусиятлари эмасди. Аммо бирон сабаб туфайли уйқу ғолиб келса, бироз ухлардилар.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

579 19:00 27.01.2020

Анонс: Шайх Рамазон Бутийнинг «Исломда жиҳод» китоби сайтимизда!

625 18:24 27.01.2020

Қуръонни ерга қўйса бўладими?

5712 10:00 25.01.2020

“Аёлим ана шундай вафот этган...”

2271 09:00 20.01.2020

Мен турмушга чиқсам бўладими?

11643 10:40 06.01.2020

Бегона аёлнинг қўлини ушласам...

7053 10:30 04.01.2020
« Орқага