«Таҳайюр ҳиёбони»

21:30 05.05.2019 399

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

                  1

Мусаллони қучар ҳаёлим,

Бобом тасбеҳ ўгирганида,

Қанотларин қоқар малоик.

                  2

Камалакдек  рангланди ҳайрат,

Қучганимда бобом ҳирқасин,

Ифорини туйдим тақвонинг.

                  3

“ Ҳасбияллоҳу...”- дедилар бобом,

Ағёр қазган чоҳлар оралаб,

Енгил,шаҳдам одим ташларкан.

                     4

“Нажотга юр”- дедилар бобом,

Чунки ёвни қувиб ўтганди,

Устимиздан азон сипоҳи.

                   5

Намоздан сўнг бобом тиндилар,

Зикриллоҳлар сингиб кетарди,

Тонгнинг чанқоқ нафасларига.

                  6

Шаъбон ойи яримлаганда,

Бобом мени узоқ қучдилар,

-“Тавбани кўп айтайлик болам”.

                      7

-“Висолнинг бор Раййон эшиги”.

Ёшландилар бобом оҳиста,

Меҳмон эди гўзал Рамазон.

                     8

Мудом титрар эди озғин тан,

-“Нега бунча йиғлайсиз бобо?”

-“Ҳаннонаман бўтам,Ҳаннона”.

                       9

Тасбеҳ юзидаги бармоқ излари,

Руҳим кўзгусида жилоланганда,

Ёришиб кўринди бобом сиймоси.

                        10

Кўзимга нурланиб боқар сукунат,

Бобомни йиғлатган ул Ёрнинг ёди,

Юрагим тубида уйғонган маҳал.

                     11

Бобом эккан оғоч пойида,

Орзум сочларини ҳидладим узоқ.

Сайроғи тўкилди Умид қушининг.

 

Муҳаммад Бобур Мўмин

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!