Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Таҳлил: Тоғли Қорабоғ масаласида Франциянинг нохолислиги

2964

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанннинг шанба кунги гапларидан кейин Франция Анқарадаги элчисини маслаҳатлашув учун Парижга чақириб олибди. Французлар турк президентидан хафа бўлибди. Эрдоған қўпол одаммиш, ҳар жиҳатдан хавфли одаммиш.

Турк президентининг “Миянгни даволат!” деган гапи Макронга оғир ботиб кетган кўринади. “Ҳақоратларни қабул қилмаймиз”, дейилибди Франция президенти маъмурияти тарқатган баёнотда. Нима, мусулмонлар ўз динига ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳақоратларни қабул қилиши керакми?.. 

Хуллас, иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас. 

Эрдоған яна бир ўринда ҳақли – француз ҳукумати холис эмас ва буни Тоғли Қорабоғ можаросида яққол кўрсатиб турибди. Маълумки, Франция бу можарони ҳал этиш учун тузилган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Минск гуруҳидаги учта ҳамраисдан бири ҳисобланади. Туркия президенти Францияни қарийб ўттиз йил давомида Минск гуруҳи ҳамраиси сифатида ҳеч нарсага эришмаганини, айни пайтда эса арманларга қурол жўнатиб, уларни қўллаб-қувватлашда айблади. Унинг айбловлари янграган кун – 24 октябрда Франция парламенти аъзоларидан иборат делегация Арманистонга келди. Улар Францияда 600 мингдан зиёд арман яшашини, Париж ва Ереван ўртасида ўзига хос алоқалар ўрнатилганини мақтаниб гапирди. Француз депутатлар арманлар билан ҳамфикр эканлиги ва ҳамдардлигини кўрсатиш учун Цицернакаберд – усмонийлар даврида геноцидга учраган деб иддао қилинувчи арманлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик мажмуасига бориб, у ерга гул қўйди. Франция парламенти ўша ҳодисаларни аллақачон геноцид деб тан олган, устига-устак, “арманлар геноциди”ни тан олмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳаракатлар бўлди. Ҳолбуки, Франция томонидан Жазоирда ўтказилган геноцид қурбонларининг хотирасига французлар расмий даражада бирор марта ҳурмат кўрсатган эмас. Ҳурмат кўрсатиш тугул ўша қилмишларини геноцид деб тан олмаган. 

Яна ўша иккиюзламачилик. 

Франциялик депутатлар Тоғли Қорабоғга ҳам боришни режалаштирган. Уларнинг сафари, турган гапки, Бокуга ёқмади. “Франция ЕХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраиси ҳисобланади. Ҳамраис давлатлар воситачилик миссиясида холислик ва беғаразликни таъминлаши зарур. Ушбу сафар эса Франциянинг ЕХҲТ Минск гуруҳининг ҳамраиси сифатидаги холислигини шубҳа остига қўяди”, – деди Озарбайжон президентининг маслаҳатчиси Ҳикмат Ҳожиев. 

Озарбайжон расмийси дипломатия тилида гапирди, албатта. 

Аслида ҳеч қандай шубҳа йўқ: кимнинг қайси томонда эканлиги аниқ кўриниб турибди. 

Убайдуллоҳ Адҳамов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Таҳлил» онлайн дастури 14-сони

147 16:00 20.01.2021

ЮНEСКО ва Макрон нега тўсатдан тарихий мерос объектларини ҳимоя қилгиси келиб қолди?

1382 15:35 21.11.2020

Ҳиссиётга берилиб, динга зарар етказманг!

3237 09:36 30.10.2020

Менинг мактаб аро булдур муродим

1171 10:24 24.10.2020

Таҳлил: Саудия Арабистони Исроил билан дўстлашадими?

2180 15:35 15.10.2020
« Орқага