Таҳорат китоби: Юзни ювганда кўзнинг ичига сув киргизиш керак бўладими?

21:30 11.07.2018 776

Савол: Таҳорат олганда юзни ювиш фарз экан. Уни ювганда, кўз ҳам юздан эканини ҳисобга олиб, кўзнинг ичига сув киргизиш керак бўладими?

Жавоб: Кўзнинг ичига сув киргизиш вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Киши кўзини юмиб, очиб қийнаши шарт эмас. Кўзнинг атрофлари ва киприкларга сув етса бас. Фақиҳ Аҳмад ибн Иброҳим айтадилар: "Юзни юваётганда кўзни ҳаддан ташқари қаттиқ юмиши жоиз эмас". 

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!