Иймон

Таҳорат ва ғуслнинг сирлари

1958

Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма (бу кун инонмаганлар ҳам) таҳорат ола бошлайди. Ғусл-ку (вужудни бошдан-оёқ ювмоқ) қандайдир маънода бутун дунёга ёйилди. Таҳорат ҳам шундай бўлажаги шак-шубҳасиздир.

Таҳорат ва ғусл натижасида танда 3 муҳим тиббий мўъжиза юз беради:

a)  вужудда бириккан электронлар чиқариб ташланади ва улар таъсирида бўлаётган жисмоний оғирлашув йўқолади;
б) умумий қон айланишидаги камчиликлар тузалади, қариш секинлашади;
в) соғлиқни сақлаш тизимида асосий негиз ҳисобланган лимфа (организмда қон билан тўқималар ўртасида модда алмашинувини таъминловчи суюқлик) айланиши энг яхши савияда бўлади.

Ва бу уч ҳодиса, асосан, таҳорат ва ғусл олинаётганда юз бериши очиқ-ойдин тасдиқланган.

Энди бу ҳодисаларни изоҳлаб берай:

a)  Вужуднинг статик-электрик мувозанати масаласи

Нормал вужуднинг қурилиши негизида электрнинг катта аҳамияти бор. Тани соғлиқ кўп жиҳатдан унинг мувозанатига боғлиқ. Аҳвол эса шундайки, ҳавода электр кучланишлари бузилиб туради, таъсири кўп бўлган сунъий толали кийимлар киямиз, минган уловларимиз, машиналар ичида ўтаётган кунларимиз статик-электрик мувозанатни бузади ва биз учун жиддий муаммолар яратади. Автодан туша солиб хонага кирганда ва ё оромкурсидан қўзғалганда конденсатор каби ашёлар таъсирида ортиқча электронларга тўлиб кетамиз.

Булар, ундан ташқари, чекиш ҳам бизни қаритади, бизга бемаврид таъсирлар ўтказади, айни чоғда, жуда кўп психозматик (руҳий, асабий) касалликларни келтириб чиқаради. Бу манфий (салбий) натижаларнинг бирдан-бир чораси таҳорат ва ғуслдир. Шунинг учун ҳам таҳорат олганларнинг юзлари нурли бўлади. Ажабо, Аллоҳ, таҳорат олинг, деб буюрганда шу мақсадни кўзлаганмиди, дегувчилар бўлса, жавобимиз тайёр: фақат бу эмас, таяммум ҳам таҳоратдан олинадиган фойдани таъминлай олади. Агар бундай бўлмаса, таяммум амр қилинмаган бўларди. Таҳоратдан бохабар бўлганлар, вужуднинг электр-статик мувозанати бузуқлигини даф қилмоқ учун бутун дунёда акапунктур (нина билан даволаниш)га вақт сарфлаб, ўзларини илма-тешик қилиб ўтирмасдилар.

“Қуръондаги илмий мўъжизалар” китобидан олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“...Бурунга сув тортишда муболаға қил”

1658 09:00 12.07.2020

Марокаш: виски билан таҳорат олишни тавсия қилган машҳур актёр қамоққа тушди

1494 19:00 27.05.2020

Қон чиқиши таҳоратни бузадими? 

1989 14:03 21.04.2020

Ҳижоб аёлларга керак бўлса, таҳорат ҳаммага керак! 

2195 15:39 05.03.2020

Ўзбекистон бўйлаб таҳоратхона ва намозхоналар қурилади

4545 17:00 13.02.2020
« Орқага