Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Таҳорат – зоҳирий ва ботиний ибодатдир

2176

Зоҳирийси, баданнинг пок бўлишидир.
Ботинийси, қалбнинг пок бўлишидир.

Шунинг учун Аллоҳ таоло тавба билан таҳорат орасини қуйидаги оятда бир бирига яқин қилган.

"Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади" 
(Бақара сураси, 222 -оят).

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олувчи таҳоратни мукаммал адо қилганидан кейин қуйидаги дуони ўқишни суннатлари орқали шариатга киритганлар. 

"Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна важъалний минал мутотоҳҳирийн".
(Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва пок кишилардан қилгин)

Шаҳодат калимаси билан ширкдан пок бўлинади.

Тавба билан гуноҳлардан пок бўлинади.

Сув билан жисмда кўриниб турган кирликлардан пок бўлинади.

Аллоҳнинг ҳузурида туриш учун энг мукаммал покланишни шариатга киритилган.

Азизхўжа домла ИНОЯТОВ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таҳорат ва намоз фазилатлари

1191 12:10 30.09.2021

Поклик ҳақида

7495 16:00 17.04.2021

Таҳорат ва намозни ўрганинг!

1501 14:00 20.03.2021

Фиқҳни енгил ўрганамиз. Покланиш масалалари

1320 22:30 01.02.2021

Аммо... 

3329 14:11 20.11.2020

Биласизми?

19914 15:50 16.10.2020
« Орқага