Таиланд: суд ҳижоб масаласида мактабдаги муслималар фойдасига ҳукм чиқарди

12:25 07.11.2018 1193

Таиланд суди ёш муслималарнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқини ҳимоя қилди, дея хабар бермоқда Bangkok Post нашри.

Сонгкхла маъмурий суди муслима қизлар ҳижоб туфайли камситилиши мумкин эмас деган қарор чиқарган. Бунга эса қизлари бошланғич мактаблардан бирида ўқийдиган 20 ота-онанинг шикояти сабаб бўлган. Хусусан, буддавийларнинг Анубан Паттани монастри ҳузуридаги мактабда мусулмонларнинг қизларига ҳижобда юриш тақиқлаб қўйилган эди.

Энди эса ёш муслималар ўқув муассасасида форма кийиш билан бир қаторда рўмол ўраб юришлари ҳам мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!