Таиландда мадрасалар текширилмоқда

15:30 27.02.2019 969

Таиландда барча мадрасалар ва исломий семинарлар текширилади. YeniSafak нашрининг хабар беришича, ҳукумат бу орқали мамлакатдаги Ислом билим юртларида таҳсил олаётган комбоджалик талабаларни аниқлашни мақсад қилган.

Текширувчилар Таиланддаги 600дан ортиқ мадраса мутасаддилари билан бўлган суҳбатда Комбоджадан келиб таҳсил олаётган талабалар бўйича маълумот талаб қилган. Хавфсизлик ходимларининг фикрига кўра, комбоджалик талабалар "Ёшларни исёнкор гуруҳларга жалб қилиш" билан шуғулланиб, Таиланд хавфсизлигига хавф солмоқда. 

Таълим муассалари расмийлари ҳукуматнинг бу айбловларини инкор қилиб, талабаларни этник ажратиш нотўғри эканлигини таъкидлашмоқда. Лекин комбоджалик мусулмонлар барча ҳужжатлари тўғри бўлса-да, мамлакатдан депортация қилинмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!