Такбир ва таҳлил айтганга башорат

08:00 05.11.2018 906

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

- Ҳар қандай таҳлил айтувчига башорат бор. Ҳар бир такбир айтувчига башорат бор.

- Ё Расуллуллоҳ, жаннатми? - дейишди.

- Ҳа, дея жавоб қилдилар.

(Турли йўллар билан ривоят қилинган ҳасан ҳадис).

Ташриқ такбирларида такбир (Аллоҳу акбар) ҳам, таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ҳам бор. Улар қуйидагича айтилади:

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу Валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Ва лиллаҳил ҳамд!”

Таржимаси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!”

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!