Янгиликлар

Таълим соҳасидаги коррупция ҳақида ҳақиқатлар

947

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси жамоатчиликка мурожаат билан чиқди. Унда қайд этилишича, таълим йўлидаги энг катта ғов – коррупциядир.

“...Республикадаги таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган ўрганишлар таҳлил қилиб кўрилганда, ютуқлар билан бир қаторда, соҳада ечимини кутаётган муаммоли масалалар ҳам сақланиб қолаётганлигини кўриш мумкин. Хусусан, таълим сифатини оширишга тўсқинлик қилаётган энг катта иллатлардан бири бу коррупция ҳолатидир. Кенг жамоатчилик вакилларида таълим соҳасида адолат йўқлиги тўғрисидаги салбий фикр сақланиб қолмоқда.

Аксарият ўқувчи ва талабаларнинг билим учун эмас, балки баҳо учун ўқиётганлигини гувоҳи бўлдик. Ушбу жараён ўқувчи ва талабалардан турли имтиҳон синовлари олинганда ўзлаштириш даражасининг пастлигида намоён бўлмоқда.

Барча олий таълим муассасаларининг бош биноси ва факултетлар биноларида профессор-ўқитувчиларнинг дарс бериш даражаси, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя етиши ва коррупцион ҳолатларга мойиллиги билан боғлиқ ҳолатларни акс эттирувчи ва ҳар ойда янгиланиб борувчи махсус рейтинг стендлари жорий этилади.

Ҳар семестр давомида икки маротаба ОТМлардаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари томонидан жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, талабалар орасида таълим муассасасида коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн сўровномалар ўтказиш тизими жорий этилади”, дейилади жумладан мурожаатда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коррупцияда айбланиб қамалган Исроилнинг собиқ бош вазири Нетаняхуни ҳам қамоққа олишга чақирди

573 11:30 27.05.2020

Мубашшир Аҳмад: "Коррупция қандай йўқолади?!"

924 02:40 11.05.2020

“Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” монополиясига чек қўйилади 

860 10:52 07.05.2020

Қурилиш соҳаси коррупциядан қачон холи бўлади?

732 07:00 07.05.2020

Саудия Арабистонида коррупцияда айбланиб 298 одам ҳибсга олинди

1249 00:00 17.03.2020

Одамларни айбдор қилиш осон, аммо...

1052 09:20 05.03.2020
« Орқага