Янгиликлар

«Таълимда ислоҳотлар: Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик» – «Al-Farobiy ta’lim» хусусий мактабида илк очиқ дарс

471

Ҳар бир ота-она фарзандлари кучли билим ва юксак маданият ўргатадиган мактабда таҳсил олишини хоҳлайди. Бунинг учун ҳатто пул тўлаб хусусий мактабларга юборади. Табиийки, фарзанди қандай шароитга эга даргоҳда таълим олаётгани ва ўқитувчилар маҳорати кўпчиликни жиддий ўйга толдиради.

Ўз фаолиятини яқинда бошлаган, қисқа муддат ичида болажонлар ва ота-оналарининг меҳрини қозонишга улгурган «Al-Farobiy ta’lim» хусусий мактабида, яратилган шароитлар ҳамда устоз мураббийлар билан яқиндан таништириш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь куни Олмазор тумани халқ таълими бўлими мудири Замира Азимбаева ташаббуси билан кенг жамоатчилик учун «Таълимда ислоҳотлар: Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик» очиқ дарслари бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир мактаб ўқувчиларининг ўтган давр мобайнида ўрганган билимларини кўргазмали намойиши билан бошланди. Ўқувчиларнинг инглиз, араб ва рус тилларида эркин сўзлаётганлигининг гувоҳи бўлган меҳмонлар ушбу мактабнинг устозлари ва ўқув дастурига алоҳида қизиқиш билдирди.

Тадбирнинг иккинчи – очиқ дарс қисмида эса ташриф буюрганлар араб ва инглиз тиллари машғулотларини кузатиш учун замонавий жиҳозларга эга, халқаро стандартларга жавоб берувчи синфларга йўл олишди. Энг муҳими, инглиз тили фанидан АҚШнинг дунёга машҳур «Global education service, Advanced» дастури асосида хорижлик моҳир ўқитувчилар, Араб тилидан эса халқаро нуфузга эга Миср таълим дастурларига монанд мисрлик устозлар дарс бериши йиғилганларнинг алоҳида эътирофга сазовор бўлди.

Тадбир сўнгида мамлакатимизда илк бор мактаб ўқувчилари учун татбиқ этилган таълимдаги инновация асосидаги қўшимча: гимнастика, спорт ва бадиий ижодий машғулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Улар орасида энг қизиқарлиси шубҳасиз от спорти бўлди. Мурғаклигиданоқ чиниқиб, жониворлар билан дўст тутиниб от чоптираётган болажонларнинг кўзларидаги қувонч ва шодлик барчани ҳайратга солди.

– «Бугунги тадбир барчамизни ҳайратга солди. Бу таълим тизимидаги ислоҳотларнинг яққол натижасидир. Ушбу мактаб таълим сифатининг янги босқичига қадам қўйибди», – дейди меҳмонлардан бири.

«Al-Farobiy ta’lim» мактаби – фарзандингиз учун сиз каби қайғуради!

Мурожаат учун телефонлар:

(90) 131-15-15

(90) 111-14-14 

(90) 393-14-14

Батафсил маълумотларни alfarobiy.uz сайтидан ҳамда Facеbook'даги Al-Farobiy ta'lim Maktab саҳифасидан олишингиз мумкин!

Реклама ҳуқуқи асосида

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага