Таҳлил

Таълимни юксалтириш

552

“Агар мамлакатнинг келажаги ҳақида билмоқчи бўлсанг – унинг мактабларига назар сол. Мен Грузия президенти бўлганимда, ўқитувчиларнинг маоши 35 доллар ва ўқитувчиларнинг ўртача ёши 55 эди. Мен лавозимни тарк қилганимда, ўқитувчиларнинг ўртача маоши 650 доллар бўлди. Ўқитувчи бўлишга эса, жуда кўп ёшлар интила бошлашди.

Аммо таълим соҳасидаги ислоҳатларимиз маошни кўтариш билан чеклангани йўқ. Биз барча районо ва гороноларни йўқ қилдик. Буларнинг ўрнига ҳар бир туманда куну тун ишлайдиган Ўқитувчилар уйини ташкил қилдик. Унда ўқитувчилар ўз маошини оширишлари учун ўз малакаларини ошириш имокниятини ташкил қилдик. Ҳар бир ўқувчи учун бюджетдан пул ажратилди. Ота-оналар ўз фарзандларини кўпроқ бермоқчи бўлган мактаблар ҳам кўпроқ пул олиш имконига эга бўлишди. Ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти биргаликда мактаб бюджетини нимага сарф қилишни ўзлари ҳал қилдилар.

Инглиз тилини биладиган мамлакатлардан 1500 дан ортиқ кўнгиллиларни таклиф қилдик, улар эса ҳатто тоғларда жойлашган болаларга ҳам инглиз тилини ўргатишди. 1 сентябрда эса ҳар бир биринчи синф ўқувчисига ичида таълим учун махсус дастурлар ўрнатилган ноутбуклар совға қилинди. Болалар ёшликларидан янги технологияларга ўрганишади. Буларга пулни эса, наркотик сотувчи ва коррупцияонерларнинг мулкларини мусодара қилиб топдик”.

Михаил СААКАШВИЛИ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Михаил Саакашвили: "Мамлакатнинг келажаги ҳақида билмоқчи бўлсанг, унинг мактабларига назар сол!"

755 16:00 18.01.2019

Украинадан чиқариб юборилган Михаил Саакашвили Польшага жўнатилди

599 23:30 13.02.2018
« Орқага