Илм

Танамиздаги мўъжизалар

1885

— Инсон қулоғи ичидаги суюқлик жуда ҳам аччиқ бўлар экан. Агар бирор ҳашарот қулоқ ичига кириб кетса, шу сувдан заҳарланиб, дарҳол ўлар экан. Дарҳақиқат, агар бу сув безарар бўлганида эди, ухлаб ётганимизда чумоли, суварак каби майда ҳашаротлар қулоғимиз ичига кириб кетиб, катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин эди.

— Кўз ёши эса тузли бўлади экан. Кўзимизнинг ёғли қисми бузилишга мойил ҳолда яратилгандир. Кўзнинг тузли ёшлари эса унинг мана шу сифатини бир хилда сақланишига ёрдам бериб, кўзимизни доимий муҳофазада туришини таъминлаб берар экан.

— Оғзимизнинг суви эса на ширин ва на аччиқ экан. Агар шундай бўлмаганида эди еб турган ёки ичаётган мазали, шириндан-шакар овқату турли ажойиб ичимликларнинг таъмини умуман билмаган бўлар эдик.

Қуръони каримнинг «Тин» сураси, 4-оятида бежизга шундай марҳамат қилинмаган:

«Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.»

«Ҳикматлар хазинаси» китобидан

УЛАШИНГ:

« Орқага