Помпео: “Тангри Трампни яҳудийларни ҳимоялаш учун жўнатган бўлиши мумкин”

19:35 22.03.2019 2269

АҚШ давлат котиби Майк Помпео президент Дональд Трамп яҳудийларни қутқариш учун Яратган томонидан жўнатилган бўлиши мумкинлигига ишонишни айтди.

Помпео Исроилга расмий сафари чоғида CBN телеканалига интервью бериб, икки давлат муносабатларига баҳо берди.

Журналистнинг “Президент Трамп қиролича Эстер сингари яҳудийларни Эроннинг таҳдидидан қутқариш учун жўнатилган бўлиши мумкинми?” деган саволига АҚШ давлат котиби шундай жавоб қайтарди: “Бир насроний сифатида шундай бўлишига мумкинлигига ишонаман”.

Яҳудийлар қиролича Эстер 2,5 минг йил аввал форс қироли Аҳашверошга турмушга чиққани ва ўзининг яҳудий эканини сир тутганига, Аҳашверошнинг вазири мамлакатдаги барча яҳудийларни ўлдиришга ундаганида, Эстер қиролни бу фикрдан қайтаришни уддалаганига ишонади.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!