Янгиликлар

Таниқли актёр ўлими олдидан рози-ризочилик сўради

11426

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Абдураим Абдувоҳобов оламдан ўтди. Маълумотларга қараганда, марҳумнинг ўлимига қандли диабет касаллиги сабаб бўлган.

Бугун Абдуваҳобовга тегишли эканлиги айтилган аудио хабар тармоқларда тарқатилди. Унда актёр яқинларидан, ҳамкасбларидан ва шогирдларидан розилик сўраган, кимнидир хафа қилган бўлсам узр деган. Овоздаги ҳорғинликдан ушбу аудио ўлимидан бироз олдин ёзиб олинганини сезиш мумкин.

Эслатиш ўринли, 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган актёр шу кунгача 28 та кино лойиҳасида иштирок этган. Узоқ йиллардан бери Ўзбек академик ва драма театрида ишлаб келаётган эди.

Ҳар қандай ўлим бизни тафаккур қилишга, ўзимизни ўнглашга чорлайди. Фурсат ғанимат.

Azon.uz жамоаси номидан Абдураим Абдуваҳобовнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ раҳматига олсин.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага