Таниқли жаз қўшиқчиси Исломни қабул қилди

12:00 21.03.2019 3028

Америкалик таниқли жаз қўшиқчиси Делла Майлз Туркияга сафари чоғида Исломни қабул қилди, дея хабар бермоқда «Янги шафақ» нашри. 

У бир йил давомида Исломни ўрганиб келган. Ўзининг айтишича, мусулмонликни қабул қилишига Янги Зеландиядаги теракт турки берди. 

“Кўпгина мамлакатларда исломофобия ўлат мисоли тарқаляпти. Бунга мисол – Янги Зеландиядаги теракт. Томирлардаги қон қотиб қолди, юрак парча-парча бўлди... Бундай нарсалар тоқатлиликнинг, меҳр-шафқатнинг йўқлигидан юз беради, Ислом дини эса бундай нарсаларнинг акси. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ёнида ухлаб қолган мушук воқеасини эсланг. Пайғамбар мушукни безовта қилмаслик учун кийимининг бир қисмини кесиб ташлаганлар. Мен ниҳоят Исломга киришга қарор қилганимдан жуда бахтлиман. Бу – Яратганнинг бебаҳо совғаси”, – деди Делла. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!