Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Танзанияда илк бор аёл киши президент бўлади

1012

Танзания президенти Жон Магуфулининг вафотидан сўнг унинг ўрнини вице-президент Самиа Сулуҳу Ҳасан эгаллаши кутилмоқда. У мамлакат тарихидаги илк аёл президент бўлади.

“Евроньюс” хабарида айтилишича, Танзания конституциясига мувофиқ президент вафот этганидан кейин давлат бошқаруви вице-президентга ўтади.

61 ёшли Самиа Сулуҳу Ҳасан тўрт йил кейин ўтказиладиган сайловгача Танзания президенти бўлади. У Манчестер университетида иқтисодиёт йўналишида таҳсил олган. Сиёсатга эса 2000 йилда келган. Бир муддат бирлик масалалари бўйича вазир бўлиб ишлаган.

Тўрт фарзанднинг онаси бўлмиш Самиа Сулуҳу Ҳасан Танзаниянинг илк аёл вице-президентидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Танзанияда Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

893 11:05 18.04.2022

Танзания: минг йиллик масжидлар диёри

1886 18:00 12.03.2021

Африкада чигиртка балоси: Танзания шошилинч чоралар кўряпти

1078 17:30 25.02.2021

Танзанияда номаълум касаллик ўлимларга сабаб бўляпти

1293 10:42 08.02.2021

Танзаниядаги қорилар мусобақасига 60 минг киши йиғилди

1497 17:20 20.05.2019
« Орқага