Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Тақво

481

XXXII БОБ

Тақво – қалбнинг Аллоҳдан ўзга нарсадан фориғ бўлишидир. Тақвонинг ошкор ва яширин жиҳатлари бор, ошкора (зоҳирий) тақво – бу шариат доирасида белгиланган қоидаларга амал қилиш, яширин (ботиний) тақво эса пок ниятли, самимий ва ихлосли бўлишдир. Аллоҳ тақвони охиратнинг энг яхши озиғи деб атади: 

“Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир!” (Бақара сураси, 197-оят).

Уламо айтибдиларки:

“Тақво захираларнинг энг хайрлисидир”. 

Улар яна тақвосиз кўнгил учун мотам қилиб йиғлаш арзигулик иш эканини ҳам айтган эканлар. 

Яна таъкидлабдилар: 

“Тўрт нарсага амал қилмаган олим гўёки устига китоб ортилган эшак мисолидир, унинг шахсига ҳам, сўзига ҳам ишончу эътибор йўқдир: 

1. Аллоҳдан тарсу тақвоси бўлмаса. 

2. Дунёнинг муҳаббатидан кўнгил узмаган бўлса. 

3. Одамлар билан муносабатда камтаринликни одат қилмаган бўлса. 

4. Нафсини риёзат ва машаққат билан жи­ловламаган бўлса”. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:

“Жаннатга ҳамма нарсадан кўпроқ нима элтади?”

У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

“Аллоҳдан қўрқув (тақво) ва гўзал ахлоқ”. 

Яна сўрадилар:

“Дўзахга ҳаммадан қўпроқ нима элтади?”

У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

“Икки бўшлиқ: оғиз ва фарж” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган, Бухорий, Аҳмад, Термизий ривояти).

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

28 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

184 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

83 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

163 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

91 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

124 11:10 18.08.2022
« Орқага