Иймон

Тақво қандай ҳосил қилинади

1628

Биз Қуръони Каримни тиловат қилганимизда, Аллоҳнинг китоби бошдан охиригача, “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деган жумлалар билан тўлалигига гувоҳ бўламиз. Бунинг ҳикмати шуки, биз бу билан мукаммал диннинг ҳулосаси тақвога чамбарас боғлиқлигини англамоғимиздир. Ушбу оятнинг давомида Аллоҳ таоло: “Ва содиқлар ила бирга бўлинг”, деб марҳамат қилади. ("Тавба" сураси 119-оят)

Аллоҳ таолонинг каломи ажиб ва ғариблиги билан кишини ҳайратга солади. Аллоҳ таоло инсон ҳаёти давомида нима иш қилиши керак бўлса, барини бир жумла орқали айтиб бериб ва шунга амал қилишликни энг осон ва содда йўли бўлса, уни ҳам ўзининг раҳмати ила биз бандаларга кўрсатиб қўяди. Аллоҳ бу билан: Бу ишни қилмоқ сизга қийин бўлади, лекин биз сизга уни осон йўлини кўрсатиб қўямиз, дейди. Яна Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, демоқда. Негаки, тақво ҳамма нарсани ўз ичига қамраб олганлиги сабаб, уни ҳосил қилгандан сўнг инсонда бошқа иш қилишга зарурати қолмас экан. Энди, тақво қандай ҳосил қилинади? Тақво, бу улкан ва улуғ мақом бўлса ва унинг ўзига яраша талаб ва шартлари ҳам бор, биз уни қандай ва қаердан ҳосил қилишимиз мумкин, деган саволлар пайдо бўлади. Бунинг жавобини Аллоҳ таоло кейинги жумлада: Умуман тақводор бўлмоқ сизларга мушкил бўлади, лекин мен сизларга осон йўлини айтиб бераман ва у йўл: “Ва содиқлар ила бирга бўлинг”, деб марҳамат қилди.

“Содиқ”, лафзи фақат рост гапириб ва ёлғон сўзламасликни  ифода қилмайди, балки  содиқнинг маъноси: тил, гап, муомала ва мутлоқ ҳаётимиздаги ва Аллоҳга берган аҳдимизга содиқ қолмоғимиздир, буларнинг барчаси содиқлик остига киради.

Ҳосили калом шуки, содиқлар ила бирга бўлмоқ, уларнинг суҳбатини ихтиёр қилмоқ ва улар билан бирга ҳаётимизни ўтказмоқ ила  Аллоҳ таоло қалбларимизда тақво жилвасини пайдо қилар экан. Тақво ҳосил қилишнинг ягона йўли шудир ва асрлар оша дин шу йўл билан бизгача ўтиб келгандир. Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даври муборакларидан ҳозиргача етиб келган дин, Содиқлар суҳбати ила етиб келгандир, содиқлар суҳбати ила....

Шайхул-Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний (Ислом ва бизнинг ҳаёт тарзимиз, китоби)

Акмал Абдураҳмон таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ кимнинг йўлини очиб қўяди?

2147 09:00 02.11.2019

Раббим, қалбларимизга тақво бeр!

700 08:00 24.09.2019

«Йигирма йилда қилолмаган ишингни йигирма сонияда қилмоқчимисан?»

4237 18:00 05.09.2019

«Аллоҳга тақво қилиш ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш камбағалликни чақиради»

914 08:12 11.06.2019

Тақвонинг нозик кўриниши (Видео)

1163 18:00 23.05.2019
« Орқага