Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тарбия калтак биланми?

1985

Соғлом ва оқила аёл оиласининг фахри, жуфтининг умр зиёси, фарзандаларининг муҳтарам онаси бўла олади. Юртимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб болалар ва оналар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмасди. Фарзандларнинг саломатлигига аввало соғлом ота-она сабаб бўлади. Қайси бир оила аввало жисмоний саломатлик билан манавий саломатлик уйғунлигига эътибор берар экан, у оилада улғайган бола ҳам ота-онасига суянчиқ, ҳам юртига керакли фарзанд бўлиб улғаяди.

Аллоҳ таоло ўз каломида «Эй, иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва аҳли аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошдан бўлмиш дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиқ қўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиганлар, фаришталар (хизмат қилурлар)».(Таҳрим 6-оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларига фарзандлар ва аҳлига тарбия беришни буюрмоқда.  Чунки  дўзахдан фарзларни адо этиш, одоб, ахлоқ, яхши хулқ, фойдали илм соҳиби бўлиш билангина сақланиш мумкин. Қайсики ота фарзандига мана шуларни ўргатмас экан, Аллоҳ асрасин оятдаги ҳолатга тушиб қолади. Болага тарбия бераман деб бази ота-оналар қаттиқ уриб уни жисмонан заиф қилиб ҳам қўйишлари ҳам кузатилади.

Аммо болага калтаклаб ва уриб тарбия беришни Ислом дини ҳам қайтаради. Ҳадисларда ҳам болани тарбиясида таёқ ишлатмаслик, уни урмаслик, жисмига озор бермаслик айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтиладики боласига раҳм қилиб, уни ўпиб эркалатмаган бир саҳобийга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам «Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди»- дедилар.

Айюб ибн Мусо отасидан, у отасидан: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди»- дедилар,  деб ривоят қилади.(Термизий ривояти). 

Демак тарбия ва одоб болага бериладиган энг олий мақом меросдан ҳам яхши ва афзал экан. Аллоҳ таоло  Исломни бизга дин қилиб бергач, ҳаётнинг ҳар бир масаласида тарбия қилиб борди. Болалар ва аёллар масалаларида эса жуда мукаммал кўрсатма ва фармойишлар берди. Юқоридаги оят ва ҳадисда келган кўрсатма ва амрлар бутун инсониятга берилгандир. Ундан ким қандай фойдаланса, шунга яраша натижага ҳам эга бўлади. Ислом шариати ва тиббий хулосалар ҳам  бола  уриб тарбияланмаслигини такидлайди. Қайси бола уриб тарбия қилинар экан у ҳам жисмонан, руҳан заиф бўлиб вояга етади.

Ҳозирги кунда айрим ота-оналарнинг илмсизликлари сабаб нўтўғри тарбия беришлари натижасида сабаб ёш авлод ёки жисмонан, ёки руҳан заиф  бўлиб улғайишларига сабаб бўлишмоқда. Болага илк кунидан бошлаб меҳр бериб тарбия бермоқни ҳар бир ота-она истайди, негадир бола сал улғайгач унинг бази шўхликларига «Сабрим чидамайди»- деб калтаклашади. Шарий ва тиббий хулосаларда  бугунги кунда болаларни уриб тарбияланишдаги зарарлари қайта-қайта эслатиб ўтилади. Психологлар  улғайгач қонунбузар, ёт оқимларга эргашиб кетувчи ёшларнинг тарбияси ҳақида  алоҳида тўхталиб,  бундай инсонлар ёшлигида жуда кўп руҳий ва жисмоний стрессларни ўтказган дейишади. Бунга тарихдан ҳам  мисоллар келтириш мумкин. Немис фашисти бўлган Гитлерни ҳаёти ўрганилганда, у болалик нималигини билмагани, раҳм-шафқат туйғуси унинг болалигидаёқ униттирилгани, уни шу даражада бераҳм қилганлиги айтилган.

Олимлар фикрича ота-оналар 3 тоифага бўлинар экан. Болани доим уриб туриш керак дейдиган, болани одатда рағбатлантириб, базида уриб туриш керак дейдиганлар ва болани ҳеч қачон урмаслик керак дейдиганлар. Тиббий хулосалар шуни кўрсатадики болани гоҳида уриб туриш керак, аммо фақат тиззадан пасти қисмгагина унда ҳам азият ҳаддан ортиқ эмас. Боланинг юзига, бошига, орқа мия қисмига, кўкрак қафасига уриш натижасида бола, аввало, ўзлигини йўқотади. Жисмонан эса жуда кўп нерв толалари, асаб системаси, юз қисмидаги ва бош ва орқа миядаги безларга кучли таъсир қилади. Илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, бола бош ва орқа миясига калтак еган вақтда бу ҳудудда жойлашган миллионлаб нерв ҳужайралари зараланар экан. Орқа мияда жойлашган нерв системаси инсоннинг ташқи ва ички муҳит таъсирига жавоб берувчи реакцияларни қайтаради.
 

Агар буларнинг бирортаси бош мияга берилган калтак сабаб зараланса бола ёки ақлан ёки жисмонан ногирон бўлиш эҳтимоли юқори. Юз қисмида ҳам инсоннинг мураккаб нерв системаси жойлашган, қаттиқ урилганда улар зарарланса юз қисмида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлади, натижа боланинг юзи фалаж ҳолатга келиб бутун умр бундан қутулолмай қолиши, жамиятнинг тўлақонли азоси бўлолмаслиги мумкин. 

Инсоннинг бош мияси унинг ақли, идроки, фикрлаш қобиляти, онги каби муҳим руҳий хусусиятларнинг физиологик асосидир. Бош мия яна эслаб қолиш, бошқалар билан муомала қилиш, маданият, билим олиш, ҳунар ўрганиши, ҳид билиш, эшитиш, ҳаракатланишни бошқариб туради. Орқа мия эса умуртқа поғонасида жойлашган бўлиб унда 13 млндан ортиқ нерв ҳужайралари бор. Орқа мия барча рефлексларга жавоб беради ва ўтказувчанлик функциясини бажаради. Болани бош ва орқа мия ҳудуд жойлашган жойга урилса унинг юрак соҳаси, ўпка, ошқозон, ошқозон ости бези, талоқ, буйрак, жигар ва ичакларига ҳам таъсир қилиб уларнинг фаолиятини сусайтиради.

Энг асосийси бош мияда гипофиз ва гипоталамус безлари стресс бўлган пайтда ўз фаолиятини тўлиқ олиб боролмайди, натижада бола улғайганда жинсий заифлик касаллликлари ҳам кузатилади. Бунга сабаб ҳам болаликдаги калтаклар, стресслар, ота-онасидан эшитган ҳақоратларидир. Юрак соҳаси стрессларга бардошда  беришда бир мунча заифлигини ҳисобга олсак бола ортирилган юрак етишмовчилиги ҳасталигига йўлиқиш эҳтимоли ҳам бор. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки ёшгина пайтидан ур-сурда улғайган инсонлар комил шахс бўла олмайдилар. Уларнинг жисмоний заифлиги бир тараф, энг катта йўқотиш бу манавий заиф ва мустақил фикрини йўқотган бир шахс бўладилар.

Аллоҳга шукрлар бўлсинки юртимиз мустақилликка эришган кундан бошлаб болалар тарбияси, илми камолоти, оналарнинг манавий саломатлиги билан бирга тиббий саломатлигига ҳам алоҳида эътибор берилди. Юқоридаги каби ота-оналар учраб турсада аммо, халқимиз қадимдан болалар тарбиясида энг мақул бўлган шарқона тарбияни қўллаб келишади. Бу тарбя ота оила устини экани, у ҳурмат қилиниши, унга тик қарамаслик, отанинг олдида овозни баландлатмаслик ўргатилиб келинади.

Оталар эса болалар билан энг гўзал тарбия билан мулоқот қиладилар. Бунда эса албатта ҳурматли оналаримиз алоҳида ўрин эгаллайдилар. Аёл зукко ва олима бўлса у умр йўлдошининг ҳаёт қувончи, фарзандларининг гўзал тарбиайчиси, жамиятнинг эса юксак онгли шахсларга она бўлган мухтарам вакили хисобланади.

Болани уриб тарбиялашга одатланиб қолган ота-оналар, болани уришдан аввал 3 сония болани кўзларига қараб турингчи. Мана шу қўрқувга тўла кўзлари унинг ҳаёти давомида шеригига айланиб қолмаслиги сизнинг тарбиянггизга боғлиқ.

Манбалар асосида Орифахон Юнусхўжа тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда зилзила содир бўлди

41 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

177 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

653 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

68 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

488 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

128 11:45 02.07.2022
« Орқага