Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарбияга оид китоб рус тилига таржима қилинди

1032

Мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини ёшлар ташкил этади. Фарзандларимизнинг илмли, ахлоқли бўлиб камолга етишларига уйда ота-оналар, ўқув юртларида эса муаллим ва устозлар астойдил жон куйдиришлари керак. Ўғил-қизларимизни илм-маърифатга ошно қилишдан ҳеч ким четда турмаслиги лозим.

Улуғ маърифатпарвар аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий ёшларга мурожаатномасида, жумладан, бундай ёзади: “...Ушбу тараққий этган замонда илмсиз, маърифатсиз, қуруқ таассуб билан яшаб бўлмайди. Ҳозирги замонавий тараққиёт ва ривожланиш шундай кучли бўлмоқдаки, озгина фурсат ўтар-ўтмас қуруқ ва чириган таассубларимизни илдизи билан қўпориб ташлайди. Шунинг учун барча ёшларимиз бу борада бир нарсага таянишлари мумкин.

Бу нарса илму маърифатдир” (“Ойна” журнали, 1914 йил, 41-сон).

Таниқли таржимон, миллатпарвар зиёли Шокир Долимов Акмал Мираваз ўғли қаламига мансуб “Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар” китобини рус тилига таржима қилди. Ушбу рисолада ўзидан бошқани ўзгартириш учун ҳаракат қилиш, беҳуда уриниш - бахтсизлик учун қўйилган илк қадам эканлиги баён этилади. Инсон бахтли бўлиши учун, аввало, ўзини, яъни фикрини ўзгартириши лозим, Шундагина у бошқаларни ўзгартира олади, ўзини бахтли қилиш орқали атрофидагиларнинг саодатли бўлишига ҳисса қўшади.

«Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар» китобида фарзанд тарбиясининг психологик жиҳатлари, оила қўрғонини асрашнинг самарали усул ва услублари ҳар томонлама таҳлил қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чорлов

1032 17:04 21.10.2021

Тарбия – буюк неъмат

857 21:05 08.10.2021

Миллий-диний тарбия кўрмаган болалар...

3003 18:00 27.04.2021

Ёшлар орасида суиқасд кўпаймоқда

840 18:20 24.04.2021

Болангизни эътиборсиз қолдирманг!

1287 06:00 07.04.2021
« Орқага