Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Абдулазиз қори вафот этди

3522

2006 йилнинг 7 августида Абдулазиз қори дада 104 ёшида Тошкент шаҳрида оламдан ўтди. Жанозани шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўқидилар.

Абдулазиз қори мулла Маҳмуд Шомирза ҳожи ўғли – Ўзбекистон қориларининг устозларидан биридир. У киши 1902 йилда Андижон вилоятининг Хонобод мавзеида, уламо оиласида туғилган. Икки йилда Қуръони каримни тўла ёд олиб, Каломуллоҳ ҳофизи бўлган. 1927 йилда устози Рўзи қори билан Қашқарга (Шарқий Туркистонга) ҳижрат қилди. У ерда ўттиз икки йил мобайнида минглаб талабаларнинг Қуръон саводини чиқарди, Қашқарнинг машҳур олимлари ҳузурида ўз илмини такомилига етказди. 

Эллигинчи йилларда Хитойда динсизлик кучайиб кетгач, 1959 йили оиласини олиб, Тошкентга қайтди. Юртида ҳам ўттиз икки йил давомида миллатдошларига Қуръон зиёсини улашди, кўплаб қориларга устозлик қилди, Алихонтўра Соғуний каби улуғ олимлар билан ҳамфикр, ҳамкор бўлди. 

Абдулазиз қори ота ҳикоясидан: «1959 йили юртга қайтиб келганимизда бу ердаги ҳаёт ҳам анча оғир эди. Биз ҳовли-жой қилган мана шу Эски Жўва атрофлари шаҳар кўринишини олмаган, одамлар жуда ночор яшарди. Гувалак уйлар, асфалт кўрмаган кўчалар, озиқ-овқат ниҳоятда танқис ва қиммат… Динга, диндорларга муносабат ҳам олдингидан яхши эмас эди. Илм аҳллари, улмаолар ҳамон таъқиб остида юрарди. Бола ўқитиш ҳақида ўйлаш ҳам мумкин эмасди. Қори тайёрлаш ҳам бутунлай издан чиққанди. 1975 йилга келибгина илк бор Тошкентда мураттаб қори чиқди. Бунда менинг ҳам ҳиссам борлигидан астойдил қувонаман».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Мурод Вильфрид Хофманн вафот этди

934 09:54 13.01.2022

Тарихда бугун: Теҳронда Украина самолёти уриб туширилди

395 10:05 08.01.2022

Тарихда бугун: эронлик генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳужумида ўлдирилди

608 09:35 03.01.2022

Тарихда бугун: Исроил Ғазода қирғин бошлади

753 14:05 27.12.2021

Тарихда бугун: Кипрда турклар қирғин қилинди

1606 10:59 21.12.2021

Тарихда бугун: Фаластинда Биринчи интифада бошланди

583 16:00 09.12.2021
« Орқага