Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Анқара Туркиянинг пойтахтига айланди

677

1923 йилнинг 13 октябрида Анқара шаҳри Туркиянинг пойтахти деб эълон қилинган эди. Айни пайтда бу шаҳар мамлакатнинг йирик саноат, савдо ва маданият марказидир. 

Ҳозирга келиб Анқаранинг аҳолиси 5,6 миллиондан ошди ва у аҳоли сони жиҳатидан Туркиянинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланади. 

Анқара Кичик Осиёнинг кўҳна шаҳарларидан биридир, милоддан аввалги VII асрдан Осиёни Европа билан боғлаган савдо йўлларидаги Рим империясига қарашли муҳим савдо маркази сифатида маълум эди. XI асрда салжукий турклар тасарруфига ўтди. XIV асрнинг биринчи ярмидан усмонийлар салтанати таркибидаги Анқара пошшолигининг маъмурий маркази бўлди.

1402 йилда Амир Темурнинг турк султони Йилдирим Боязид билан жанги Анқара яқинида бўлиб ўтган эди.

1920 йилнинг 23 апрелида Анқарада Туркия парламенти – Буюк миллат мажлиси очилди ва унда янги миллий ҳукумат ташкил этилди. Парламент 1923 йилнинг 13 октябрида Анқарани Туркия пойтахти деб эълон қилди. Ўша йилнинг 29 октябрида республика эълон қилиниши ортидан Анқара Туркия Республикасининг пойтахти бўлди. 

Шу тариқа 1453 йилдан бери пойтахтлик вазифасини ўтаб келаётган Истанбул бу мақомни Анқарага топширди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Муаммар Қаззофий ўлдирилди

2477 08:00 20.10.2021

Тарихда бугун: Алия Иззатбегович вафот этди

934 09:30 19.10.2021

Тарихда бугун: маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий отилди

862 08:05 04.10.2021

Тарихда бугун: Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қайтариб олди

2663 12:05 02.10.2021

Тарихда бугун: Тоғли Қорабоғда яна уруш бошланди

1493 16:05 27.09.2021
« Орқага