Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: араб баҳори бошланди

1901

2010 йилнинг 17 декабрида араб мамлакатларида норозилик ва инқилобий ҳаракатлар тўлқини – араб баҳори бошланган эди. Шу куни тунислик Муҳаммад Буазизий исмли майда савдогар маҳаллий ҳокимият олдида ўзига ўт қўйди, бу эса оммавий норозиликларга туртки берди. 

Оқибатда Тунисда ҳукумат ағдарилди, мамлакатни 1987 йилдан бери бошқариб келган президент Зайнилобидин ибн Али ва унинг оиласи Саудия Арабистонига қочиб кетди. 

Инқилобий ҳаракатлар ва оммавий норозиликлар Миср, Яман, Сурия, Баҳрайн, Жазоир, Ироқ, Иордания, Марокаш ва Ўмондан ҳам юз берди. Кувайт, Ливан, Мавритания, Саудия Арабистони, Судан ва Жибутида нисбатан кичикроқ акциялар ўтказилди. 

Ўша паллада араб давлатлари бирин-кетин ислоҳотлар ўтказишни бошлади (Кувайт, Иордания, Ўмон, Жазоир, Қатар), баъзи мамлакатларда ҳукумат ағдарилди ёки истеъфо берди (Миср, Ливия, Тунис), Саудия Арабистони ва Баҳрайнда намойишлар бостирилди. Суриядаги намойишлар урушга айланиб кетди ва бу мамлакатда ҳали ҳам тинчлик ўрнатилгани йўқ. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фитнадан узоқ туринг!

818 16:45 03.07.2022

Равалпиндидаги тарихий уйлар хавф остида

628 18:00 26.06.2022

Шуҳрат Барлос: «арман геноциди» – тарихдаги буюк сохтакорликдир

6721 13:05 20.06.2022

Тарих илмида бизникилар ва хорижликлар 

1012 09:25 12.06.2022

Қатағон қурбонлари: Азиз Хўжаев – етти тилни билган олим

1659 09:03 22.05.2022

Расулуллоҳни маҳзун этган йил

990 16:00 12.05.2022
« Орқага