Янгиликлар

Тарихда бугун. БМТнинг “аждоди” – Миллатлар Лигаси ташкил топди

274

1920 йилнинг 10 январида йирик халқаро ташкилот – Миллатлар Лигаси расман ташкил топган эди. Ташкилотга турли йилларда 63 давлат аъзо бўлган. Бош қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳридаги Миллатлар саройида жойлашган эди. 

Миллатлар Лигаси қуйидагиларни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди: қуролсизланиш, ҳарбий ҳаракатларнинг олдини олиш, коллектив хавфсизликни таъминлаш, давлатлар орасидаги келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш ҳамда дунё бўйича ҳаёт сифатини яхшилаш. Бироқ ташкилоти Иккинчи жаҳон урушининг олдини ололмади.  

Миллатлар Лигаси 1946 йилнинг 20 апрелида тарқатиб юборилди. Унинг барча активлари ва мажбуриятлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ўтказилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ливияга қурол эмбаргоси ҳазилга айланиб кетди”

269 16:20 17.02.2020

Идлибда саросима, ҳамма қочяпти

728 18:15 14.02.2020

Нетаньяҳу БМТнинг “қора рўйхати" ҳақида: “Исроилнинг обрўсини тўкишга уриниш бўляпти”

461 16:40 13.02.2020

БМТ 100 та Исроил компаниясини "қора рўйхат"га киритди

722 11:25 13.02.2020

Маҳмуд Аббос Фаластин харитасини пишлоққа ўхшатди

886 14:20 12.02.2020

“Идлибдаги хунрезликни тўхтатинглар!”

408 16:00 08.02.2020
« Орқага