Янгиликлар

Тарихда бугун: Ғулжа ҳодисаси

2953

1997 йилнинг 5 февралида Шарқий Туркистон (Шинжон)нинг Ғулжа шаҳрида уйғурлар Хитой зулмига қарши бош кўтарган  эди. Уларнинг норозилигига ўнлаб уйғур фаолларининг ҳибсга олингани ва уйғур анъаналари, хусусан, машраб (гаштак)нинг тақиқлангани сабаб бўлди. 

Шу куни юзлаб уйғурлар қўлларида шиорлар билан учта кўчадан шаҳар маркази томон йўл олди. Бироқ уларни у ерда қуролланган полициячилар кутиб турар эди. Полициянинг намойишчиларни тарқатишга уриниши оммавий тартибсизликка айланиб кетди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодисада 9 киши, норасмий маълумотларга қараганда эса 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.   

Шу ҳодисадан сўнг Хитойда машраб расман тақиқланди. 

Айни пайтда Бутунжаҳон уйғур конгрессини бошқараётган Робия Қодир мазкур ҳодисани халқаро жамоатчиликка етказишга урингани учун қамоққа ташланди. Умуман, намойишдан сўнг 1600 киши қамалгани айтилади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда

2765 13:38 30.05.2020

Вашингтон ЖССТ билан алоқани узди

392 10:45 30.05.2020

Япониялик депутатлар Хитой раҳбарининг давлат ташрифини бекор қилмоқчи...

723 09:00 30.05.2020

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

662 16:40 28.05.2020

АҚШ Конгресси Хитойни уйғурлар сабабли санкциялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

822 15:16 28.05.2020

Пандемия ўз йўлига: масжидларни хитойлаштириш тўхтагани йўқ

1616 09:36 28.05.2020
« Орқага