Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи ҳукмронлиги тугади

2724

1857 йилнинг 20 сентябрида Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг ҳукмронлиги ниҳоясига етган эди.

Деҳли учун бўлган жангда Британия армиясига қарши мусулмонлар ва ҳиндлар бир сафда Ватан озодлиги учун курашди. Жангда енгилган ҳимоячилар ва тинч аҳоли қатлиом қилинди. Бобурийларнинг сўнги шоҳи қўлга олиниб, Бирмага сургун қилинди, фарзанд ва набиралари қатл этилди.

Эътиборга молик жиҳати, бутун бошли Ҳиндистонни 250 йилда биргина хусусий корхона деярли қарам қилади – East India Company.

1600 йилда Елизаветта I рухсати билан ташкил қилинган корхона бошқа Европа давлатларининг ўзига ўхшаш корхоналарни енгиб, Ҳиндистон ва Хитой билан савдода монополга айланди. 1700-йилларда жаҳондаги савдо-сотиқнинг деярли ярми шу корхона ҳисобига тўғри келган. Англия билан қилинган ҳар қандай савдо ушбу корхона рухсати билан амалга оширилган. Рухсатсиз савдо қилганларнинг кемаси ва савдо моллари олиниб, ярми қироллик ғазнасига, ярми корхона фойдасига мусодара қилинган.

Корхона фабрикалар қуриб Мадрас, Калкутта ва Бомбей шаҳарларига асос солган. Уларда Европада катта талаб бўлган пахта, ипак, чой, шакар, порох, зираворлар қайта ишланган шу каби кўплаб маҳсулотлар қаторида Европага сотилган. Британия ҳукуматига бир неча марта катта миқдорда қарз берган. Ҳиндистондаги мулклари ва савдосини ҳимоя қилиш учун корхона қўриқчиларни ёллаган ва секин аста армия ташкил қилган. 1757 йилда Бобурийлар билан тенг шартларда битим имзолади ва амалда Ҳиндистон ҳукмронлиги корхона қўлига ўтди.

Ордан 100 йил ўтиб, 1857 йилдаги жангдан сўнг Ҳиндистон қиролича Виктория бошчилигидаги Британия империясининг бўлагига айланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британиядаги эко масжид нуфузли мукофотга номзод бўлди

469 14:40 17.09.2021

Хитойда масжидларнинг қиёфасини ўзгартириш давом этяпти

1440 09:40 15.09.2021

Британия махсус кучлари паранжида Афғонистондан қочиб кетишди

2416 22:35 05.09.2021

Британия қироличаси шаҳзода ва унинг рафиқасини судга беришни буюрди

1077 10:55 23.08.2021

Британия «Толибон» билан ҳамкорлик қилиши мумкин

784 13:15 21.08.2021
« Орқага