Тарих

Тарихда бугун: Ҳорун ар-Рашид вафот этди

1452

809 йилнинг 24 мартида аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашид Эроннинг Тус шаҳрида, 46 ёшида вафот этган эди. 

Абдурауф Фитрат “Мухтасар ислом тарихи” асарида шундай ёзган: 

“Ҳорун ар-Рашид исломнинг буюк подшоҳларидан биридир. Унинг замонида кўпгина мадрасалар, китобхоналар ва шифохоналар қурилган. Бу халифа ҳақиқатдўст, маорифпарвар, азамат ва шавкатли бўлган. Кўпгина илм-фан китобларини Эрондан, Румдан ва Ҳиндистондан келтириб, араб тилига таржима килдирган, санъатни ҳам ривож топдирган. 

Унинг замонида мусулмонлар зангдор соатни ихтиро қилганлар. Ҳорун ўша соатлардан бирини Фарангистон подшоҳларидан бирига юборган. У ернинг одамлари бунгача зангдор соатни кўрмаган эдилар. Бинобарин, мазкур соатни сеҳрли ва жодули деб қўрққанлар. 

Ҳорун ар-Рашид Рум императори билан жанглар қилиб, уни ўзига бож тўлайдирган қилди. 

Унинг вазири Яҳё бинни Холид Бармакий бўлган. Яҳёдан сўнг ўғиллари Фазл бинни Яҳё ва Жаъфар бинни Яҳё ҳам Хорунга вазирлик қилдилар. Бу учала вазир ҳам жаҳонда одилликлари, инсофликлари, хайру эҳсонпарварлиги билан машҳурдирлар. Тарихда уларни ал-Бармакий, яъни бармакийлар сулоласи деб атаганлар”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“15 ёшли капитан” эмас, 15 ёшли саркарда

1564 21:00 07.01.2019

Чалғитмоқчи бўлишади

1531 10:40 26.11.2018
« Орқага