Янгиликлар

Тарихда бугун: Истанбул фатҳ этилди

1894

1453 йилнинг 29 майида Султон Меҳмет II бошчилигидаги усмоний турклар қўшини Византия империясининг пойтахти Константинопол, яъни Истанбул шаҳрини фатҳ этди.

Мусулмонларнинг бу муҳим фатҳи билан Шарқий Рим империяси йўқ бўлди, охирги Византия императори Константин XI Драгаш эса жангда ўлди. Мазкур ғалаба усмонийларга Шарқий Ўрта ер денгизи ҳавзасида устунликни қўлга киритишга имкон берди. Истанбул 1922 йилгача турклар учун пойтахт вазифасини ўтади.

Истанбул авваллари ҳам мусулмонлар қўшини томонидан бир неча бор қамал этилган бўлса-да, аммо шаҳарни қўлга киритиш 21 ёшли Султон Меҳмет II га насиб қилди, шунинг учун ҳам у фотиҳ номига сазовор бўлди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Истанбул фатҳи муносабати билан бугун шаҳарнинг тимсолларидан бири ҳисобланувчи “Ая Софияда” Қуръоннинг “Фатҳ” сураси ўқилишини ва дуо қилиниши билдирган эди. Грециянинг “Пасок” партияси етакчиси Фофи Геннимата эса Эрдоғанинг бу сўзларини “провокация”  ва “муқаддас “Ая София”га ҳурматсизлик деб атади.

Москвада масжидлар қурган Солиҳ Ерзин

Ҳиндистон: “Бобур” масжиди ўрнида Рам ибодатхонаси қуриляпти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида фильм суратга олинмоқда

170 11:05 09.07.2020

Саҳобалар кимлар?

646 20:30 05.07.2020

Aйн Жолут маъракаси

1004 18:00 05.07.2020

Илк учиш қурилмаси

924 15:00 05.07.2020

Араб тилини “ҳижжалаб” берган олим...

1102 14:00 05.07.2020

Арабларнинг ҳужжати бўлган аллома...

963 09:00 05.07.2020
« Орқага