Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Кипрда турклар қирғин қилинди

2170

1963 йилнинг 21 декабрида Кипрда “Қонли Рождество” рўй берган – турклар қирғин қилинган эди. 

ЭOKA (“Кипр жангчилари миллий ташкилоти”) деб аталувчи террорчи ташкилот уюштирган ҳодисада 364 киши ҳалок бўлган, 103 та турк қишлоғи вайронага айланган эди. 

Бу воқеалар оролнинг турк ва грек аҳолиси ўртасидаги тўқнашувларнинг бошланиши бўлди. 

Аввалроқ, 1960 йилнинг 16 августида Кипр Республикаси ташкил этилганди. Конституцияга кўра турклар ва греклар тенг сиёсий ҳуқуқ ва мақомга эга бўлишига қарамай, греклар туркларга босим ўтказди, уларнинг давлат муассасаларига ишга жойлашишига тўсқинлик қилди.

Охир-оқибат греклар Кипрнинг Греция билан бирлашиши ташаббуси билан чиқди. Бироқ туркларни бу йўлдаги тўсиқ сифатида қабул қилишди, қолаверса, турклар оролнинг Грецияга қўшилишига қарши эди. 

1963 йил 21 декабрга ўтар кечаси оролдаги туркларни йўқ қилишга қаратилган “Акритас” номли режани амалга оширишга киришилди.

30 декабрь куни сулҳ тузилган бўлса-да, вақти-вақти билан кичик тўқнашувлар бир неча йил давом этди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихнинг номаълум саҳифаси ёхуд подшо Пётрнинг туркларга асир тушгани ҳақида

3682 18:55 14.06.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Ойига 25 минг сўмлик ўқув курси. Шунақаси ҳам бўладими?”

5487 17:05 09.12.2021

Тарихда бугун: турклар учун Онадўлининг эшиклари очилди

2403 19:25 26.08.2021

Пашинян: “Турклар – бизнинг душманимиз”

3315 14:00 10.05.2021

Мавританиялик болаларга Қуръон совға қилинди 

1078 08:30 05.04.2021
« Орқага