Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Мирзо Улуғбек ўлдирилди

1173

Давлат арбоби ва олим Мирзо Улуғбек 1449 йилнинг 27 октябрида тахтга кўз тиккан ўғли Абдуллатифнинг розилиги билан Самарқанд яқинида ўлдирилган эди. 

Улуғбек ҳукмронлиги даврида Самарқандда иккита мадраса қурдирган (бири Регистон ансамбли таркибида ва иккинчиси Гўри Амир ансамбли таркибида). Бошқа йирик олимлар қаторида Улуғбекнинг ўзи ҳам бу мадрасаларнинг ҳар бирида ҳафтада бир маротаба маъруза ўқиган.

Бошқа вақтини кўпроқ астрономик кузатишларга, “Зиж” устида ишлашга ва давлат ишларига бағишлаган. Мирзо Улуғбек милодий 1448 йили Машҳадда уюштирилган бир илмий мажлисда ўша даврнинг машҳур тилшунослари Садриддин Раддос ва шайх Ориф Озарийлар билан араб тилининг фасоҳати ва балоғати борасида мунозара олиб боргани унинг жуда кўп исломий билимлардан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Атоқли муаррих Муҳаммад Ҳайдар ўзининг машҳур “Тарихи Рашидий” асарида Мирзо Улуғбекнинг даврининг етук риёзиёт ва фалакиёт олими бўлиш билан бирга йирик тарихчи бўлганини ҳам айтган. 

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида Мирзо Улуғбекнинг самарқандлик хаттот Азизулло томонидан насх хатида тахминан 1439 йилда, Улуғбек 45 ёшда бўлганида кўчирилган “Зижи Кўрагоний”си сақланмоқда. Қўлёзма саҳифаларида Улуғбекнинг тузатишлари ҳам бор. Ушбу тузатишлар унинг дастхати, ёзуви ҳақида маълумот беради.

Улуғбек вафотидан сўнг унинг Самарқанддаги 15 минг китобдан иборат машҳур кутубхонаси хавф остида қолади. Кутубхонани “ўз даврининг Птоломейи” номини олган Али Қушчи сақлаб қолган, деган тахминлар бор. Ривоятларга қараганда, кутубхонадаги китобларнинг кўп қисмини Али Қушчи Самарқанд яқинидаги Ҳазрат Башир қишлоғига кўчирган. Кўп ўтмай, таъқиблардан қочиб Самарқанддан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халифанинг ўғиллари ҳам олимлар хизматида бўлган...

616 09:02 01.12.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (33-қисм)

324 18:10 30.11.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (32-қисм)

422 21:05 29.11.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (31-қисм)

400 20:10 28.11.2020

Уйимга етиб боргач, уни кечирдим...

1295 13:00 28.11.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (30-қисм)

505 19:38 27.11.2020
« Орқага