Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Мурод Вильфрид Хофманн вафот этди

1421

2020 йилнинг 13 январида Германиянинг Бонн шаҳрида таниқли мусулмон арбоб ва тажрибали дипломат Мурод Вильфрид Хофманн 89 ёшида оламдан ўтган эди. 

Католик оилада туғилган Хофманн 1961 йилда Германия Ташқи ишлар вазирлигига ишга кирди ва вазирлик тизимида 33 йил фаолият олиб борди. Германиянинг Жазоирдаги ва Марокашдаги элчиси бўлиб ишлади. 

Гарвард университетида таҳсил олган Хофманн 1980 йилда исломни қабул қилган эди. Унинг мусулмонликни танлашига жазоирликларнинг мустақиллик учун кураши, ислом санъатига бўлган иштиёқи ҳамда насроний ақидасидаги зиддиятлар сабаб бўлган.

Мурод Вильфрид Хофманн Германия Марказий мусулмонлар кенгашининг фахрий аъзоси ва маслаҳатчиси эди. У ислом ва мусулмонлар мавзусида “Германиялик мусулмон кундалиги”, “Ислом икки мингинчи йилда”, “Маккага сафар”, “Ислом дини” номли китоблар ёзган.

Хофманн шундай деган эди: “Мен ислом жозибадор дин эканини ҳис қилардим. Исломдан кейинги ҳаётим аввалги ҳаётимдан анча яхши. Ислом динидан ҳаловат топдим. Аста-секин исломий билимларни ўргана бошлаганим сайин ғарбликларнинг исломни ўрганишдан анча орқада эканликларини англадим. Лекин мен ислом динига фақат фикрлашим ва тушунчаларим билан яқин эдим. Аллоҳ таоло менга 1980 йил шаҳодат калимасини айтишни насиб қилди. Ислом дини ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди. Янги динимнинг таълимотларига амал қилиб, ароқ  ичиш, чўчқа гўшти ейиш каби иллатлардан халос бўлдим”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: чеченлар ва ингушлар ўз юртидан қувилди

1543 08:10 23.02.2022

Тарихда бугун: Туркистон мухторияти қулатилди

1480 12:35 19.02.2022

Тарихда бугун: турк хавфсизлик кучлари Курдистон ишчи партияси етакчисини қўлга олди

970 12:05 15.02.2022

Тарихда бугун: Бағдод шаҳри мўғулларга таслим бўлди

1321 18:50 10.02.2022

Тарихда бугун: Совет армияси Бокуга бостириб кирди

2068 11:45 20.01.2022
« Орқага