Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Парижда жазоирликлар қатлиомга учради

927

1961 йилнинг 17 октбярида 30 минг чоғли жазоирлик Жазоирнинг Франциядан мустақил бўлишини қўллаб-қувватлаб намойишга чиқди. Бироқ улар француз полициясининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. 

Париж полицияси раҳбари Морис Папоннинг шахсий буйруғи билан қўлида ҳеч қандай қуроли бўлмаган намойишчиларни ўта шафқатсизлик билан тарқатишга ҳаракат қилинди. Айрим намойишчилар ҳушидан кетгунча калтакланиб, сўнг Сена дарёсига ташлаб юборилди, баъзилари полиция биносида ўлдирилди. Қотилликларда қатнашган полициячилар идентификация рақамларини яшириб олган эди. Француз полициясининг қирғинида тахминан 300-400 намойишчи ҳалок бўлгани айтилади.

Франция ҳукумати узоқ вақт давомида Парижда чиндан ҳам қирғин бўлганини рад этиб келди ва 1998 йилдагина намойишни тарқатиш чоғида 40 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

388 11:41 21.10.2020

Ашараи мубашшара: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

56 11:35 21.10.2020

Шариат Кенгашларининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Онлайн...

116 10:30 21.10.2020

“Муҳаммад” исмини бетаҳорат айтмаган султон

356 10:04 21.10.2020

Тоғли Қорабоғ ва лоббизм

559 09:30 21.10.2020

Исоқхон Тўра Ибрат: "Салла ўраган мўйсафид яҳудийга ихлос..."

1360 22:00 20.10.2020
« Орқага