Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Совет армияси Бокуда одамларни қирди

1559

1990 йилнинг 20 январида Совет Иттифоқи армияси Озарбайжон пойтахти Бокуда қирғин ўтказган эди. 

Ўша кунларда Озарбайжонликлар Арманистоннинг тажовузкорона ҳаракатлари ва унинг Озарбайжон ҳудудига нисбатан даъволарига қарши оммавий норозиликлар ўтказаётган эди. Ана шу намойишларни бостиришни мақсад қилган Совет армияси 20 январга ўтар кечаси Бокуга ва Озарбайжоннинг бошқа шаҳарларига кирди. Аскарлар тинч аҳолига қарата ўқ очди. Оқибатда 147 киши ҳалок бўлди, 744 киши яраланди. Юзлаб киши ҳибсга олинди. Бу кунни озарбайжонликлар “қора январь” ёки “қонли январь” деб аташади. 

Ўша куни юз берган ҳодисалар Озарбайжон халқининг Совет Иттифоқига бўлган ишончининг йўқолишига ва мустақиллик учун кайфиятнинг янада кучайишига сабаб бўлди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Мисрда “араб баҳори” бошланди

652 19:00 25.01.2021
« Орқага